Qodirjon Botirov
Қодиржон Ботиров — (1956-йил 9-март) Қирғизистонлик ўзбек тадбиркор ва сиёсатчи. Қирғизистонда фаолият кўрсатган Ўзбек миллий-маданий маркази раиси бўлган. Ўз ҳисобидан Жалолобод шаҳридаги Халқлар Дўстлиги Университетини очган. 2010-йил Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган миллий низолардан кейин мамлакатдан чиқиб кетган. Ҳозир Швецияда сиёсий қувғин[1].
| Қодиржон Ботиров | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1956-йил 9-март |
Умрбаёни
Қодиржон Ботиров 1956-йилда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида оддий деҳқон оиласида туғилган. У Андижон Халқ хўжалиги институтини битирган. Қодиржон Ботиров ўзининг тадбиркорлик фаолиятини 1980-йилларнинг иккинчи ярмида ўз кооперативини очиб бошлаган. Унинг фаолияти маҳаллий ўзбеклар жамоаси орасида кўзга кўринган, 1992 - йилдан Жалолобод вилоят Ўзбек Миллий маданий маркази раиси ўринбосари этиб сайланган. Миллий маданий марказда Қодиржон Ботиров ўз фаолиятини асосан қирғизистонлик ўзбек мактаблари учун дарсликлар тайёрлаш ва кадрларни етиштириб чиқариш мақсадида таълим соҳасига қаратган. У Жалолобод шаҳридаги Олимжон Ботиров номидаги Халқлар Дўстлиги университетининг асосчиларидан бўлган[2].
Манбалар
Ҳаволалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |