Қолдиқ конлар — Ер пўстининг устки қисмида шаклланган фойдали қазилма ётқизиклари; тоғ жинсларининг нураш маҳсулидан ташкил топади. Қолдиқ конлар эриган бирикмаларни ва эриши қийин бўлган минераллар (темир, марганец, никел ва каолиннинг баъзи конлари) қолдиқлари тўпламларининг сувда оқиб чиқишидан ҳосил бўлади. Муҳим аҳамиятга эга бўлган Қолдиқ конларга боксит, каолин, марганец оксидлари, талк, магнезит уюмлари, титан, қалай, волфрам, тантал, ниобий, олтин минераллари конлари киради.