Қолдиқ қиймат — бу бирор маҳсулот ёки активнинг амортизациядан кейинги келажакдаги пул ифодасидаги қиймати бўлиб, у кўпинча бошланғич нархга нисбатан фоиз кўринишида ҳам ифодаланади.

У лизинг ҳисоб-китобларининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, бухгалтерия ҳисобида асосий тушунчалардан ҳисобланади. Қолдиқ қиймат актив эгаси унинг фойдаланиш муддати тугаганда ёки лизинг муддати якунида олиш мумкин бўлган қиймат миқдорини англатади[1][2].

Мисол: автомобил бугун 20 000 доллар нархда сотилади. 36 ой фойдаланиш ва 50 000 мил (тахминан 80 467 км) юрилгандан сўнг унинг қиймати шартномада 10 000 доллар ёки 50% деб белгиланади. Шундай қилиб, кредит ҳисобланадиган сумма 20 000 доллардан 10 000 долларнинг ҳозирги қиймати айрилган ҳолда аниқланади[3].

Қўлланилиши

Қолдиқ қиймат шартномаларда ёпиқ ёки очиқ шартнома кўринишида белгиланади.

Бухгалтерия ҳисобида қолдиқ қиймат — бу актив тўлиқ амортизация қилингандан ёки фойдаланиш муддати тугагандан кейин ҳам қоладиган тахминий қийматдир[4].

Қолдиқ қийматни ҳисоблаш амортизациядан кейинги асосий қийматга таянади.

Қолдиқ қийматни ҳисоблашда бир нечта омиллар ҳисобга олинади: автомобил ёки активнинг бозор қиймати, шартнома муддати ва юриш масофаси асосий нуқта бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, мавсумийлик, ойлик тузатишлар, ҳаётий сикл ва утилизация (йўқ қилиш) самарадорлиги ҳам ҳисобга олинади.

Лизинг компаниялари ўз тарихий маълумотларига асосланиб, ушбу омилларни мослаштиради ва якуний қолдиқ қийматни белгилайди.

Бухгалтерия ҳисобида қолдиқ қиймат — бу активдан фойдаланиш муддати тугагандан сўнг уни сотиш орқали олиниши мумкин бўлган тахминий сумма ҳисобланади. Бунда активни йўқ қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳам айриб ташланади[5].

Қолдиқ қийматни ҳисоблаш формуласи қуйидагича мисолда кўрсатилади:

Бир компания 20 000 еврога машина сотиб олган. Унинг фойдаланиш муддати 5 йил бўлиб, шу муддат тугаган. Компания ушбу машинани ҳозир сотганда унинг сотиб олиш нархининг 10% ини қайтариб олиши мумкин.

Шундай қилиб, қолдиқ қиймат:

Қолдиққиймат=10%×(20,000)=2,000{\дисплайстйле \техт{Қолдиқ қиймат} = 10\% \тимес (20{,}000) = 2{,}000}

Манбалар

  1. ↑ „Ресидуал Валуэ“. Аccоунтинг Тоолс (2024-йил 1-сентябр).
  2. ↑ „Ресидуал Валуэ“. Аустралиан Сеcуритисатион Форум. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  3. ↑ „Wҳат Ис Ресидуал Валуэ?“. Cар анд Дривер (2023-йил 13-июл).
  4. ↑ „Ресидуал Валуэ: Меанинг, Импортанcе, Ҳоw то Cалcулате анд Эхамплес“. Тата Cапитал (2024-йил 19-июл).
  5. ↑ Wилд, Жоҳн Ж. Фундаментал Аccоунтинг Принcиплес, 22, МcГраw-Ҳилл, Оcтобер 1, 2014. ИСБН 978-0077862275.