Qoloqsoy
Қолоқсой, Колаксаис — скифлар бобокалони Тарғитойш кенжа ўғли. Геродотнннт ёзишича, Қ.дан скифларнинг паралатлар қабиласи тарқалган. Бу қабила подшо-скифлар қавмидан бўлган. Ривоятларга кўра, бу даврда скифлар ерига осмондан олтин буюмлар: омоч, бўйинтуруқ, ойболта ва қадаҳ тушган. Акалари Липоқсой ва Арпоқсой уларга яқинлаша олмагач, Қ. бу буюмларни ердан кўтариб олишга ва ўз уйига олиб киришга муваффақ бўлади. Қ. олтин буюмларга эга бўлгач, скифлар подшоси этиб сайланган. Бу буюмларни скиф подшолари ниҳоятда эҳтиёт қилиб сақлаганлар. Ҳар йили уларга атаб қурбонлик қилишган. Қ. скифлар мамлакатини учта подшоликка бўлиб, 3 ўғлига тақсимлаб берган. Олтин буюмлар энг катта подшоликда асралган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |