Қон уни — сўйилган моллар қонини қайта ишлаб тайёрланадиган маҳсулот. Чорва моллари, асосан парранда, мўйнали ҳайвонлар ва чўчқаларни боқишда протеин манбаи сифатида ишлатилади (1-нав Қон унида 80% дан ортиқ протеин бор). Намлиги 9% бўлган 1 кг Қон унида 1,06 озуқа бирлиги ва 758 г ҳазм бўладиган протеин бўлади. Чўчқа ва паррандалар озуқа рационининг 10% га қадар қўшилади.