Qonli baron
Қонли Барон (инглизча: Блоодй Барон) – Слизерин факултетининг арвоҳи[1]. Бу қўрқинчли арвоҳ, китобда: „бўртиб чиққан кўзли, чўзиқ, суякдор юзли ва кумушранг қон билан ифлосланган кийимдаги арвоҳ“ – деб тавсифланган. Кўриниши жуда қўрқинчли бўлганлиги учун ундан барча арвоҳлар қўрқишади, ҳатто полтергейст Пивз ҳам. Бароннинг энг севмли ҳоббиси – бу Астрономия факултетида ҳар хил шовқинли овозлар чиқариш. Қонли Бароннинг тарихи Кулранг Хоним билан боғлиқ. Ҳаётлигида Равенcлаw факултети асосчиси – Ҳелена Равенcлаwни севган. Бир куни ғазаби қўзиган ҳолатда (у ҳар доим ғазабдор характерга эга бўлган) севгилиси Ҳелена Равенcлаwни ўлдиради, қилиб қўйган ишини тушуниб етганида эса ўзининг ҳам жонига қасд қилади.
| Қонли Барон | |
|---|---|
| Илк бора кўринган | Гарри Поттер ва Фалсафа Тоши |
| Сўнгги бора кўринган | Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари |
| Муаллиф(лар) | Ж. К. Роwлинг |
| Умумий маълумотлар | |
| Тахаллуси | Анахронизм |
| Жинси | Эркак |
| Унвони | Барон |
| Аслаҳалари | Ханжар |
| Алоқадор бошқа образ(лар) | Кулранг Хоним |
Филмдаги камчиликлар
Роwена Равенcлаw ХИИ асрдан олдин яшаган деб ҳисобласак (ўртача 1000 йил олдин Ҳогwарц ташкил топгани ва буюк афсунгар узоқ яшагани ҳисобга олинса), Қонли Бароннинг яшаган йиллари ҳам ўша даврга тўғри келади. Лекин, филмларда у ХВИИ аср оҳирига хос кийимда чиқади. Ҳатто ундан 5 аср ёшроқ бўлган Деярли Бошсиз Ник ҳам ундан анча олдинги даврга хос кийимда экранга чиқади.
Китоб ва филм ўртасидаги Бароннинг иккинчи фарқи – бу унинг кийимидаги қон ранги. Унинг кийимидаги қоннинг ранги кумушранг эмас, қизил рангда. Лекин бу – персонажнинг экранда жуда қисқа вақт кўриниши билан боғлиқ. Ва томошабин бу қисқа вақтда кумушранг доғларни кўриб олишга улгурмайди[2].
Саҳна ортида
Қонли Барон – Филмларда умуман гапирмаган ягона факултет арвоҳи. Экранизацияда (филмларда) Барон жуда қувноқ персонаж сифатида кўрсатилган бўлса, китобларда жуда қўрқинчли ва золим қилиб тасвирланган. Слизерин арвоҳининг тахаллуси – Анахронизм. Барон унвонини Британияда Норман истилоси давридан кейин, яъни 1066 йилдан кейинги даврда учратиш мумкин. „Гарри Поттер ва Азкабан Махбуси“ номли ПС2 ўйинида Шимолий минорада Қонли Бароннинг ҳайкали жойлашган
Образнинг маданиятдаги ўрни
- Гарри Поттер ва Фалсафа Тоши (Биринчи кўриниши)[1]
- Гарри Поттер ва Фалсафа Тоши (филм)
- Гарри Поттер ва Фалсафа Тоши (видеоўйин)
- Гарри Поттер ва Махфий Ҳужра[3][3]
- Гарри Поттер ва Махфий Ҳужра (видеоўйин)
- Гарри Поттер ва Азкабан Махбуси (видеоўйин)
- Гарри Поттер ва Аланга Кубоги[4]
- Гарри Поттер ва Феникс Жамияти (видеоўйин)
- Гарри Поттер ва Феникс Жамияти (фақат эслаб ўтилган)[5]
- Гарри Поттер ва Тилсим Шахзодаси (видеоўйин)(фақат эслаб ўтилган)
- Гарри Поттер ва Тилсим Шахзодаси (фақат эслаб ўтилган)[6]
- Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари (фақат эслаб ўтилган)[7]
- Гарри Поттер. Афсонанинг Туғилиши
- Гарри Поттер. Қаҳрамонлар. Афсунгарлар ва Маггллар (фақат эслаб ўтилган)
- ЛЕГО Гарри Поттер: 1-4 ёшлар
- ЛЕГО Гарри Поттер: 5-7 ёшлар
- Wизардинг Wорлд
- Ҳаррй Поттер: Ҳогwарц Мйстерй
- Ҳаррй Поттер: Wизардс Уните
- Ҳаррй Поттер: Магиc Аwакенед
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Роwлинг, Жоан. Гарри Поттер ва Фалсафа Тоши. Росмен.
- ↑ „Кровавый Барон“. Ҳаррй Поттер Фандом. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.
- ↑ 3,0 3,1 Роwлинг, Жоан. Гарри Поттер ва Махфий Ҳужра. Росмен.
- ↑ Роwлинг, Жоан. Гарри Поттер ва Аланга Кубоги. Росмен.
- ↑ Роwлинг, Жоан. Гарри Поттер ва Феникс Жамияти. Росмен.
- ↑ Роwлинг, Жоан. Гарри Поттер ва Тилсим Шахзодаси. Росмен.
- ↑ Роwлинг, Жоан. Гарри Поттер ва Ажал Туҳфалари.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |