Қоплонқир — Қорақум чўлининг Унғузорти қисмидаги қир. Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган. Қ.нинг шимолий қисми қисман Устюрт платосига киради. У шимоли-ғарбдан жануби-шарққа 200 км дан зиёд масофага чўзилган. Эни жануби-шарқдан шимоли-ғарбга кенгайиб (35 км гача) боради. Энг баланд жойи 305 м. Қора-қум қисмининг жануби-ғарбий ён бағ-рида Гўкленқуйи (Қорашўр) ботиғи (шўрхоки) жойлашган. Қ.нинг ботиқ юзасидан кўтарилган ён бағри нишаб ва атрофидаги текисликлар билан туташган. Унинг жанубий қисмида Амударёнинг қад. ўзани Ўзбўй жойлашган.

Қ., асосан, неоген даври гиллари, мергел, қатламли қумтошлар, гипс ва оҳактошлардан ташкил топган. Жан. ён бағирларида бўр ва палеоген даврларига мансуб тоғ жинслари очилиб қолган. Иқлими кескин континентал, қиши совуқ, ёзи иссиқ, ёғин кам. Тупроқ ва ўсимликлари чўлга хос.