Қоқшол (лотинча: Тетанус') – бу асаб тизимининг шикастланиши ва скелет мушакларининг тоник тиришиши ва умумий талвасалар (судороги) билан намоён бўладиган сапроноз бактериал ўткир юқумли касаллик. Патогеннинг юқиши контакт механизм орқали содир бўлади.

Қоқшол бемор
Файл:Опистҳотонус ин а патиэнт суфферинг фром тетанус – Паинтинг бй Сир Чарлес Белл – 1809.жпг
Опистҳотонус – орқа ва бўйин мушакларининг тоник қисқариши, оғир қоқшолда кузатилади. Сер Чарлз Белл чизган сурат (1809-йил)
КХК-10 А33-А35
КХК-9 037, 771.3
МедлинеПлус 000615
эМедиcине эмерг/574
  • Бемор бошқалар учун юқумлилик хавфини туғдирмайди. Касаллик ўчоғида эпидемиологик тадбирлар ўтказилмайди;
  • Касалликдан кейин иммунитет ривожланмайди;
  • Қоқшол инфекциясидан сўнг тузалиб кетиш янги касалланишдан ҳимоя қилмайди;
  • Касалликнинг ривожланиши учун етарли бўлган оз миқдордаги қоқшол токсинлари керакли антитана титрларини ишлаб чиқарилишини таъминлай олмайди. Шунинг учун қоқшолнинг клиник шакллари бўлган барча беморлар ташхис қўйилгач ёки тикланишдан кейин дарҳол қоқшол анатоксини билан эмланишлари керак[1].

Этиологияси

Қоқшол қўзғатувчиси грам-мусбат қоқшол таёқчасидир (лотинча: Cлостридиум тетани) – спора ҳосил қилувчи анаэроб саналади, яъни у кислородсиз муҳитда яшайди. Бу учлари думалоқ бўлган, узунлиги 4-8 мкм ва эни 0,3-0,8 мкм, 20 тагача узун хивчинга эга бўлган ҳаракатчан ингичка таёқчадир.

Қоқшол қўзғатувчиси убиквитар (ҳамма жойда яшовчи) тоифасига киради, аммо айни пайтда шартли патоген микроорганизм саналади. У одам ва ҳайвонлар ичакларининг нормал флораси таркибига кириб, у ерда хўжайин организмга зарар етказмаган ҳолда яшайди ва кўпаяди.

Шу сабабли қоқшол бактериялари билан юқори даражада ифлосланиш қишлоқ хўжаликлари – инсон ва ҳайвон нажаси билан ифлосланган, намлик етарли даражада бўлган боғларда, сабзавот майдонлари, яйловлар ва бошқа жойларда учрайди.

Бактериялар кислород мавжуд бўлганда ва 4 °C дан кам бўлмаган ҳароратда спора ҳосил қилади. Споралар ташқи таъсирларга чидамли: 90 °C гача ҳароратга 2 соат, қайнатилганда 1-3 соат, қуруқ ҳолатда 150 °C гача ҳароратга бардош бера олади, шўр денгиз сувида 6 ойгача яшайди.

Кислород мавжуд бўлмаганда, 37 °C ҳарорат ва етарли намлик шароитида спорслар беқарор вегетатив шаклга ўтади.

Қўзғатувчи қоқшол экзотоксини ишлаб чиқарсфи, у бактериал заҳарлардан бири бўлиб, кучи бўйича ботулинотоксиндан кейинги ўринда туради. Токсин иситиш, қуёш нури, ишқорли муҳит таъсирида парчаланиб кетади. Ичак шиллиқ қавати орқали сўрилмайди, шунинг учун ютилганда хавфсиз саналади.

Тарихи

Жароҳатлар ва қоқшол ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик Миср, Греция, Ҳиндистон ва Хитойнинг энг қадимги сивилизацияси шифокорлари томонидан қайд этилган. Биринчи марта ушбу касалликнинг клиник кўриниши Гиппократ томонидан тасвирланган, унинг ўғли қоқшолдан вафот этган. Ушбу касалликни ўрганиш билан Кападокиядан Гален, Селс, Аретей, Авиценна, Амброисе Паре ва бошқа антик ва ўрта асрларнинг машҳур шифокорлари шуғулланган.

Қоқшолни илмий ўрганиш ХИХ асрнинг иккинчи ярмида бошланган. Қоқшолнинг қўзғатувчиси деярли бир вақтнинг ўзида 1883 йилда рус жарроҳи Н. Д. Монастйрский ва 1884 йилда немис олими А. Николаер томонидан топилган. Микроорганизмнинг соф маданияти 1887 йилда япон микробиологи С. Китасато томонидан ажратилган, у 1890 йилда қоқшол токсинини олган ва немис бактериологи Э. Беринг билан биргаликда тетанозга қарши сарум яратган. 1923 йилда франсуз иммунологи Г. Рамон қоқшол анатоксинини олди, у касалликнинг олдини олиш учун ишлатила бошланди.

Тарқалганлиги

Қоқшолнинг қайд этилган ҳолатлари (1990-2004). Юқори касалланишдан (тўқ қизил) бир нечта ҳолатларгача (оч сариқ) (оч кулранг = паст касалланиш

Қоқшол касаллиги дунёнинг барча минтақаларида учрайди, аммо экваторга яқин ҳудудларда касалланиш даражаси ва ўлим фоизи юқорироқ бўлади. Қоқшол касаллиги иссиқ ва нам иқлимли бўлган мамлакатларда, дезинфекциялаш воситалари, профилактик эмлашлар ва умуман тиббий ёрдам бўлмаган жойларда, яъни Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги қашшоқ ва ривожланмаган мамлакатларда кенг тарқалган. Бироқ, ривожланган мамлакатларда ҳам у ҳар йили минглаб одамларнинг умрига зомин бўлади.

Фасллар алмашинуви сезилари бўлмаган минтақаларда (тропик ва субтропикларда) касаллик йил давомида кузатилади, мўтадил иқлими мамлакатларда у мавсумий хусусиятга эга (кечки баҳор – эрта куз оралиғида).

Касалликнинг тарқалгани (ҳар 100 000 аҳоли бошига):

  • Ривожланаётган мамлакатларда 10-50 та ҳолат;
  • Мажбурий иммунизация профилактикаси бўлган мамлакатларда 0,1-0,6 та ҳолат.

Қоқшол ҳолатларининг 80 фоизи янги туғилган чақалоқларга (киндик орқали инфекция кириши), шунингдек, жароҳатланишлар кўп кузатиладиган 15 ёшгача бўлган ўғил болаларга тўғри келади. Катталар орасида қоқшол касаллигининг қарийб 60 фоизи қарияларда учрайди. Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг энг кўп фоизи қишлоқ жойларда кузатилади.

Қоқшолда ўлим даражаси жуда юқори (фақат қутуриш ва ўпка ўлатида бундан юқорироқдир). Замонавий даволаш усуллари қўлланилганда беморларнинг 17-25% вафот этади, ҳозирги пайтда бу кўрсаткични пневмония, сепсис ва бактериал токсин туфайли юрак-фалаж каби асоратлар ривожланиши сабабли камайтиришнинг иложи ёқ. Профилактик эмлашлар ва малакали тиббий ёрдам мавжуд бўлмаган ҳудудларда ўлим даражаси қарийб 80% ни ташкил қилади. Янги туғилган чақалоқларда ўлим даражаси 95% га етади.

2010-йилда дунёда ушбу касаллик туфайли 61 000 га яқин ўлим ҳолати қайд этилган. Аммо, қайд қилинмаган ҳолатлар ва касалликнинг сезиларли ифодаланмаган шакллари (айниқса, янги туғилган чақалоқларда) эҳтимоллигини ҳисобга олган ҳолда, дунёда қоқшолдан умумий йўқотишлар сони йилига 350-400 минг кишини ташкил қилиши мумкин.

Юқиш йўллари

Қўзғатувчи фақат тирик организмнинг кислороддан маҳрум бўлган тўқималарига кирганда патоген хусусиятини намоён қилади. Айниқса санчувчи ёки чуқур чўнтакларга эга жароҳатларда анаэробиоз шароити ҳосил бўлиши туфайли катта хавф туғдиради.

Қоқшол қўзғатувчисининг тушиш жойига қараб жароҳатдан, инфексиядан, куйишдан, электрдан шикастланишдан, совқотишдан ва операциядан сўнг; бачадон ва туғруқ йўллари шиллиқ қаватидан бошланишига қараб, чақалоқлар қоқшоли, туққандан сўнгги қоқшол фарқланади. Чала ҳомилани ташлаганда ҳам ушбу касаллик пайдо бўлиши мумкин[2].

Таъсир қилиш механизми

Қўзғатувчи қулай муҳитга тушганда фаол кўпайишни ва қоқшол токсинини ажратишни бошлайди. Токсин периферик асаб тизимининг ҳаракатлантирувчи толалари ва қон оқими орқали орқа, узунчоқ мияга ва мия поясининг ретикуляр шаклланишига кириб боради.

Қоқшол токсини икки турдаги модда сақлайди:

  • Тетаноспазмин асаб тизимига таъсир қилиб, кўндаланг-тарғил мушакларнинг тоник тиришишларини чақиради;
  • Тетаногемолизин қондаги эритроситларнинг гемолизига олиб келади.

Мушакларнинг ригидлиги (таранглиги) шикастланган оёқ-қўлдан қарама-қарши томондагисига, кейин гавда, бўйин, бошга тарқалади, сўнгра талвасалар пайдо бўлади. Нафас олиш аъзолари ва юрак мушакларининг фалажланиши содир бўлиши мумкин.

Таснифи

Касалликнинг тарқалиш формалари қуйидагилардир:

А. Умумий (тарқалган): 1. Бирламчи. 2. Пастга тушувчи. 3. Юқорига кўтарилувчи (тиришиш жароҳатдан юқорига тарқалади). Тризм белгиси пайдо бўлади.

Б. Маҳаллий (чекланган): 1. Қўл ва оёқ. 2. Бош (т. Cепҳалиэнс) мия нервларига таъсир қилиб, мушакларни шикастлантиради. ИХ-ХИ жуфт нервлар шикастланса там билиш йўқолади, оғир ҳолларда ҳалқум мушаклари тиришиб, товуш йўлини (асфикация) қисади. Баъзида клиник манзараси қутиришни эслатади, шунинг учун бу касаллик „тетанус ҳйдропҳобиэус“ ҳам дейилади.

3. Тана қоқшоли (ички органлар ҳам киради). 4. Чекланган (қўл, тана ва б.) Маҳаллий қоқшол чекланган мушаклар таъсирида жароҳат атрофида рўёбга келади, клиник манзараси енгил бўлади. Бу формасида тетанотоксин чала тўпланган боииб, унинг асосий қисми орқа миянинг маълум сегментида жойлашган бўлади. Шунинг учун танада локал

синдром юзага келади.

Клиник форма тўрт босқичда кечади:

1.0’ткир (т. Веҳеменс).

2.Сурункали (т.лентус).

3. Клиник белгилари ёрқин (т. Cомплетус).

4.Клиник белгилари ноаниқ (т. Инcомплетус).

Шунингдек, енгил, ўртача ва оғир, яшин тезлигидаги формалари ҳам фарқланади

Клиник манзараси

1-расм. Қоқшол бўлган беморда трисмус ва рисус сардониcус (истеҳзоли кулиш)

Бошланишида бош оғриғи, чарчоқ, уйқусираш белгилари намоён бўлиб, бемор терлайди ва жароҳат атрофида оғриқ пайдо бўлади. Тоник ва клоник тиришишлар пайдо бўлиши асосий белгилардан бўлиб, чайнаш мушаклари чарчаб тризм юзага келтиради. Бу эса оғизни очишни қийинлаштиради. Мимик мушаклар тиришиб, юзда ўзига хос „сардоник кулги“ („рисус сардонcус“) истеҳзоли кулиш (1-расм) пайдо бўлади. Тиришиш ўқтин-ўқтин бўлгани учун беморни чарчатади, енгил елвизак, товуш ҳам янги тиришиш ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Агар тиришиш ҳалқум ва нафас мушакларида бўлса, асфиксияга олиб келади, енгил ҳолларда эса ўпка вентиляциясини бузиб, зотилжамга шароит яратади. Ҳарорат 42 °C га кўтарилади, томир уриши 120 дан ошиши мумкин. Яшин тезлигидаги қоқшол 1-2 кунда ўлимга олиб келиши мумкин. Қоқшол яхши кечганда белгилари аста-секин камайиб бемор 14-60 кунда тузалади. Шунингдек, касалликнинг кечки ресидив формалари ҳам қайд қилинган.

Қоқшол аломатлари

Умумий (ялпи) қоқшол

Касалликнинг 4 даври фарқланади: инкубацион, бошланғич, авж ва тикланиш.

Инкубацион давр

Одатда 8 кунни ташкил этади, баъзида бир неча ойгача давом этиши мумкин. Жараённинг умумий шаклга ўтишида инфекция ўчоғи марказий асаб тизимидан қанча узоқ жойлашган бўлса, инкубацион давр шунча узоққа чўзилади.

Чақалоқлар қоқшолининг инкубацион даври ўртача 5-14 кун, баъзан бир неча соатдан 7 кунгача давом этади.

Касалликка бош оғриғи, асабийлашиш, терлаш ва жароҳат соҳасидаги мушакларнинг тортишиб туриши ҳамроҳлик қилиши мумкин. Бевосита касаллик бошланишидан олдин титроқ, уйқусизлик, эснаш, ютиниш пайтида томоқ оғриғи, бел оғриғи, иштаҳанинг пасайиши қайд этилади. Шунингдек инкубацион давр ҳеч бир клиник белгиларсиз кечиши ҳам мумкин.

Бошланғич давр

2 кунгача давом этади. Энг дастлабки аломат – бу инфекция кириш жойида тортувчи оғриқлар пайдо бўлиши, бу вақтгача яранинг тўлиқ тузалиб кетиши кузатилиши ҳам мумкин. Деярли бир вақтнинг ўзида ёки 1-2 кундан кейин тризм – оғизни очишни қийинлаштирадиган чайнов мушакларининг тиришиб қолиши ва талвасали қисқариш пайдо бўлади. Оғир ҳолатларда тишлар қаттиқ жипслашади ва оғизни очиб бўлмайди.

Касалликнинг авж олиш даври

Ўртача 8-12 кун, оғир ҳолатларда 2-3 ҳафтагача давом этади. Унинг давомийлиги шифокорга ўз вақтида мурожаат қилиш, ўз вақтида даволашнинг бошланиши, бемор касалланишдан олдин вакцина олинганлигига боғлиқ.

Чайнов мушакларнинг тоник қисқариши (тризм) ва юз мушакларининг спазмлари пайдо бўлади, натижада беморда сардоник табассум пайдо бўлади: қошлар кўтарилган, оғиз бурчаклари икки томонга чўзилган ва пастга эгилган, юз бир вақтнинг ўзида табассум ва йиғи ҳолатини ифодалайди. Шундан сўнг орқа ва оёқ-қўл мушаклари жалб қилинган ҳолда клиник тасвир намоён бўла бошлайди („опистотонус“).

Ҳалқум мушакларининг спазмлари туфайли ютинишда қийинчилик сезилади ва энса мушакларининг ригидлиги (тортилиши) кузатилади. Ригидлик пастга қараб тарқалади, бўйин, орқа, қорин ва оёқ-қўл мушакларини қамраб олади. Қорин, оёқ-қўлларнинг мушаклари таранглашиб, тахта каби қаттиқлашиб қолади. Баъзида кафт ва оёқ панжасидан ташқари бутун тананинг ригидлиги қайд қилинади.

Оғриқли спазмлар дастлаб чекланган бўлиб, кейин бир неча сониядан бир неча дақиқагача давом этади ҳамда катта мушак гуруҳларига тарқалади. Енгил ҳолатларда талвасалар кунига бир неча марта содир бўлади, оғир ҳолатларда улар деярли доимий равишда давом этиб туради.

Талваса ўз-ўзидан ёки бирон ташқи таъсир (тегиниш, ёруғлик, овоз) туфайли юзага келади. Бу пайтда беморнинг юзи йирик тер томчилар билан қопланади, шишади, кўкаради, изтироб ва оғриқ ифодасини олади. Муайян мушак гуруҳининг тортишишига қараб, беморнинг танаси энг ғалати ҳолатларга кириши мумкин. Бемор тўшакда ёйсимон ҳолатга кириб, ерга фақат товон ва энсаси билан таянади (опистотонус). Барча мушаклар шу қадар таранглашадики, уларнинг контурларини кўриш мумкин бўлиб қолади. Оёқлари тор каби чўзилган, қўллар тирсак қисмида эгилган, муштлар ёпилган бўлади.

Баъзи беморлар қоринда ётишни афзал кўради, бироқ уларнинг оёқлари, қўллари ва боши тўшакка тегмайди. Бемор қўрқувни бошдан кечиради, тишларини ғичирлатади, қичқиради ва оғриқдан нола қилади. Талвасалар орасидаги даврда мушакларнинг бўшашиши содир бўлмайди. Ҳуш одатда сақланиб туради. Беморлар жуда кучли терлайди. Турғун уйқусизлик пайдо бўлади. Апноэ, сианоз, асфиксия кузатилади.

Мушакларнинг спазми нафас олиш, ютиниш, дефекация ва пешоб чиқариш, қон айланишининг бузилиши ва ички органларда димланишлар ривожланишига, метаболизмнинг кескин ошиши ва юрак фаолиятининг ёмонлашишига ёки тўлиқ тўхташига олиб келади. Ҳарорат 41-42 °C гача кўтарилиши мумкин.

Ўлим сабаблари

Ўлимнинг энг кўп учрайдиган сабаби нафас олиш мушаклари спазми туфайли бўғилиш, иккинчи ўринда юрак фалажлиги саналади. Баъзи ҳолларда, ўлим сабаби қоқшолдан кейин асорат сифатида ривожланадиган миокард инфаркти, пневмония, сепсис, ўпка артерияси эмболияси ва бошқа касалликлар туфайли содир бўлиши мумкин.

  • Бруннер бош қоқшоли ёки булбар қоқшол – касалликнинг энг оғир шакли бўлиб, бунда касаллик орқа миянинг юқори қисмлари ва узунчоқ мияга таъсир қилади. Бу шакл умумий қоқшолнинг энг оғир клиник кўринишлари билан ифодаланади. Қоида тариқасида, бош ёки бўйин жароҳатлари натижасида ривожланади.
  • Маҳаллий қоқшол кам учрайди, асосан илгари эмланган одамларда қайд қилинади. Бу шакл бутун организмга таъсир қилмайдиган маҳаллий фалажликлар билан тавсифланади. Касаллик жароҳат жойида мушакларнинг тортилиши ва спазмлари, ҳароратнинг бироз кўтарилиши, умумий талвасалар йўқлиги билан тавсифланади. Кўпинча умумий (ялпи) қоқшол шаклига ўтади.
  • Розе бош қоқшоли. Маҳаллий қоқшолнинг бир тури, бош ва бўйиннинг шикастланишида юзага келади. Асосан жароҳат томонидаги юз нервининг фалажланиши билан намоён бўлади. Умумий қоқшол ёки Бруннер бош қоқшолига ўтиши мумкин.
  • Янги туғилган чақалоқлар фақат умумий қоқшол билан оғрийди.

Даволаш[3]

Комплекс даволаш усули қуйидаги мақсадни ўз ичига олади:

1. Қоқшол токсини миқдорини камайтириш ва уни нейтраллаш.

2. Тоник ва клоник тиришишларни камайтириш, уларни йўқотиш.

3. Беморнинг умумий аҳволини, юрак ўпка фаолиятини яхшилаш.

4. Иккиламчи асоратлар (зотилжам, сепсис ва б.)нинг олдини олиш.

Агар қоқшол ташхиси қўйилса, 10 фоиз 10 мл тиопентал-натрий ёки бошқа умумий оғриқсизлантириш йўли билан қуйидагиларни бажариш яхши натижа беради:

1. Жароҳатни хирургик ишлаш.

2. 100000-150000 АБ қоқшолга қарши зардобни мушак ичига юбориш ва 20-30 мл 25 фоиз магнезий сулфат қўллаш. Чақалоқларга – 10000-20000 АБ, ўсмирларга – 20000-80000 АБ миқдор белгиланган. Зардоб юборишдан олдин албатта уни қизитиш керак. Бир курсга 200000- 300000 АБ зардоб лозим бўлади. Оғир ҳолларда зардобни томир ичига,

эндолюмбал ёки субоксипитал юбориш мумкин.

3. Наркотик ва нейролептиклар, мушак релаксантлари қилинади. Тиришишга қарши диазепам томир ичига 10-15 мл (кунига 150-200 мл) гексенал ишлатилади. Аминазин седатив таъсирга эга бўлиб, ҳушни бутунлай йўқотмайди, антигистамин, ганглиоблоқатор сифатида тиришишга қарши яхши натижа беради (25 фоиз эритмаси 4 мл 4-5 марта кунига). Шунингдек,

ресимон модда конделфин (0,1 г 6-8 марта кунига), диплацин моддалари қилинади. Нафас системасида оғир ўзгаришлар сезилса, мушак релаксантлари ёрдамида (тубоккрарин) сунъий нафас олдириш ускунасига уланиб, беморда сунъий вентиляция ўтказилади.

4. Юрак фаолиятини яхшиловчрдори-дармонлар камфора, кордиамин, корглюкон, глюкозанинг 40 фоизли эритмаси юборилади.

5. Инфексиянинг олдини олиш тадбирлари (антибиотиклар, сулфаниламидлар ва б.) қунт билан бажарилиши лозим.

Бемор қоронғилаштирилган, шовқиндан узоқ хонага ётқизилади, зонд билан овқатлантирилади, ҳўқна қилинади, қовуғини катетеризация қилиш резина найлар билан амалга оширилади.

Қоқшолдан ўлим ҳозирги вақтда ҳам 70-100 фоизни ташкил этмоқда, унинг олдини олиш ва муваффақиятли даволаш эса эрта ташхис қўйишга боғлиқ

Асоратлари

Касалликнинг авж олиш даврида мушакларнинг спазмлари ва димланишлар фонида бронхит, пневмония, миокард инфаркти, сепсис, суяк ва умуртқа поғоналарининг автоматик синиши, бўғимларда турли чиқишлар, мушак ва пайларнинг узилиши, мушакларни суяклардан ажралиши, веноз тромбоз, ўпка эмболияси, ўпка шиши кузатилиши мумкин. Кеч муддатларда кузатиладиган асоратлар орасида заифлик, тахикардия, умуртқа деформацияси, мушак ва бўгим контрактуралари, калла нервларининг вақтинчалик фалажлиги ажратилади. Умуртқанинг компрессион деформацияси 2 йилгача сақланиб туриши мумкин. Соғайгач киши фақат 2 ойдан кейин ишга киришиши мумкин. Камида 2 йил давомида у невролог кузатувида бўлиши талаб этилади. Камдан-кам ҳолларда номаълум сабабларга кўра касалликнинг қайталаниши учрайди.

Олдини олиш

Касалликнинг олдини олиш уч йўналишда амалга оширилади:

  1. Жароҳатларнинг олдини олиш ва аҳоли орасида санитария-тарғибот ишларини олиб бориш.
  2. Эмлаш тақвимига биноан 3 ойдан 17 ёшгача бўлган барча болаларга қоқшолга қарши вакцинани киритиш орқали профилактика. Катталарда ҳар 10 йилда бир марта қайта вакцинация ўтказилади.
  3. Қуйидаги ҳолларда эмланган ва эмланмаган шахсларга шошилинч профилактика қўллаш:
    1. Тери ва шиллиқ қаватларнинг яхлитлиги бузилган ҳолдаги шикастланиш ва жароҳатлар.
    2. Ошқозон-ичак трактининг яралари ва операцияларида.
    3. ИИ-ИВ даражадаги куйиш ва музлашларда.
    4. Тиббий муассасалардан ташқарида туғруқ ва абортларда.
    5. Гангрена ёки тўқима некрозлари, узоқ давом этадиган абсцесс, карбункул, ошқозон яраси, ётоқ яраларда.
    6. Ҳайвон тишлашларида.

Манбалар

  1. ↑ „мед360.уз/қоқшол касаллиги“.
  2. ↑ Орипов О.. Умумий хирургия 440-бет. Янги аср авлоди, 2008. 
  3. ↑ Орипов О.. Умумий хирургия 441-бет. Янги аср авлоди 2008.