Қор эчкиси — қувушшохлилар оиласига мансуб сут эмизувчи. Уруғнинг ягона тури. Танасининг уз. 150—175 см, яғринидан бўйи 90—105 см. Урғочи ва эркагининг шохи бир хил узунликда (30 см гача). Юнги қалин, узун ва оқ; юнг остида майин тивит юнглар ҳам бўлади. Аме-рика қитъасининг шим. қисмидаги қояли тоғларда (АҚШнинг Шимолий штатларигача) тарқалган. Якка ёки кичик гуруҳ бўлиб яшайди. Ўтлар, буталар ва дарахтлар новдаси билан озиқланади. Йилига 1 та (баъзан 2 та ) бола туғади. Сони жуда камайиб кетган.