Қор қоплони ёки илвирс (Пантҳера унcиа) — мушуксимонлар оиласига мансуб пантералар уруғига кирувчи йиртқич ҳайвон. Гавдасининг узунлиги 103–130 см, думи 80–105 см[2]. Эркаклари танасининг оғирлиги 44–55 кг, урғочилариники 35–40 кг[3]. Қоплонга ўхшаш, лекин жуни кулранг-сарғиш қорамтир холли бўлиши билан ундан фарқ қилади. Юнги қалин ва пахмоқ бўлади. Марказий ва Ўрта Осиёнинг баланд тоғли ҳудудларида 2 000 м баландликда, доимий музликлар чегарасида учрайди. Қишда бирмунча пастроққа — игнабаргли дарахтзорлар минтақасига тушади. Кун ботиш билан, баъзан кундузлари фаол бўлади. 1–5 тагача, одатда, 2–3 та бола туғади. Тоғ туёқли ҳайвонлари (асосан, тоғ қўйлари), баъзан қуён, суғур каби ҳайвонлар билан озиқланади. Сони ва тури тўхтовсиз қисқариб бормоқда. Халқаро ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Қор қоплони
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Йиртқичлар
Оила: Мушуксимонлар
Уруғ: Пантералар
Тур: П. унcиа
Пантҳера унcиа

Манбалар

  1. ↑ МcCартҳй, Т.; Маллон, Д.; Жаcксон, Р.; Заҳлер, П.; МcCартҳй, К. (2017). "Пантҳера унcиа". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2017: э.Т22732А50664030. дои:10.2305/ИУCН.УК.2017-2.РЛТС.Т22732А50664030.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/22732/50664030. Қаралди: 19 Новембер 2021. Қор қоплони]]
  2. ↑ Ҳеммер, Ҳ. (1972). "Унcиа унcиа". Маммалиан Спеcиэс (20): 1–5. дои:10.2307/3503882. ИССН 0076-3519. Арчивед фром тҳе оригинал он 2012-04-01. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120401104725/ҳттп://www.сcиэнcе.смитҳ.эду/мси/пдф/и0076-3519-020-01-0001.пдф. Қаралди: 2023-12-06. Қор қоплони]]
  3. ↑ ; Жаcксон, П. „Сноw леопард, Унcиа унcиа“, Wилд cац: Статус сурвей анд cонсерватион аcтион план. Гланд, Сwитзерланд: Интернатионал Унион фор Cонсерватион оф Натуре анд Натурал Ресоурcес, 1996 — 91–95-бет. ИСБН 9782831700458. 

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.