Қора Довуд Муҳаммад бин Камол Измитий- (ваф.1541) – усмонийлар даври олими. Бурсада вафот этган ва Бурсадаги туманлардан бирига унинг номи берилган. “Қора Довуд” номи билан ҳам машҳур бўлган олимнинг энг машҳур асари “Далоил ал-ҳайрот”га “Тавфиқи муваффиқ” номи билан ёзган шарҳидир[1].

Ҳаёти

Унинг ҳақиқий исми Муҳаммад. Измитда туғилгани учун унга измитлик нисбаси берилган. Сулаймон подшоҳ замони истило муҳитида яшаган. Мавлоно Лутфий ва Муайядзодадан илм ва ҳикмат олган.Бурсанинг Йилдирим туманида қурдирган масжид ҳовлисига дафн этилган[2].

Асарлари

“Шамсия” ҳошияси

“Вужуди зеҳний” рисоласи

“Талхиси тақрири қавонин”

“Шарҳу қасидаи нунийя”

“Миқдарул Қомус”

“Рисолату Исоғужий”

Манбалар

  1. ↑ КАРА ДÂВÛД БİН КЕМÂЛ - İСЛАМ АЛİМЛЕРİ АНСİКЛОПЕДİСİ (ин Туркиш)
  2. ↑ "Şэрҳ-и Делâилü'л-ҳайрâт".