Qora Issiq Xoqon
Қора Иссиқ Хоқон ( Қора Хоқон, хитойча:乙息记) — Бумин Хоқоннинг ўғли ва иккинчи Кўкурк хоқони[1].
Умумий маълумотлар
552-йилда Бумин вафот этди. Унинг катта (бошқа маълумотларга кўра ўрта) ўғли Қора Иссиқхон номи билан хоқон бўлди. У бир йилдан камроқ вақт ҳукмронлик қилди, аммо Роуранлар билан урушда зафар қозонди. У Лайшан тоғининг шимолида жойлашган Вое ҳудудида бўлиб ўтган жангда Южиули Денг Шузи (охирги Роуран хоқони) устидан ғалаба қозонди. У жангда 50 000 дан ортиқ отни ўлжа қилиб олди. Қора Иссиқхон Роуранлар устидан қозонган ғалабасидан ташқари, Ўрхуннинг юқори оқимидаги Букрат (Мула) тоғларида аварларни мағлуб этди. 553-йилда у сирли шароитда вафот этган. Унинг ўғли ва вориси Шету тахт учун урушларда махрум бўлди. Тахтга эса Муқанхон унвони билан Қора Иссиқхоннинг укаси Кушу ўтирди[2].
Манбалар
- ↑ Бичурин. Собрание сведений…
- ↑ Кара-каган // Казахстан. Национальная энциклопедия. — Алматы: Қазақ энциклопедиясы, 2005. — Т. ИИИ. — ИСБН 9965-9746-4-0. (CC БЙ-СА 3.0)