Қора Абулфайз ўғли Қораев (туғилди 5-феврал 1918-йил — вафот этди 13-май 1982-йил) — машҳур Озарбайжон бастакори ва педагоги. СССР Халқ Артисти (1959), Сталин мукофоти лауреати (1946, 1948), Ленин мукофоти лауреати (1967), Социалистик меҳнат қаҳрамони (1978), Ленин, Октябр Инқилоби ва Қизил Меҳнат Байроғи орденлари лауреати, СССР Олий Совети депутати, ОМФА академиги. Урушдан кейинги давр Озарбайжон маданиятининг энг машҳур намояндаларидан бири.

Қора Қораев
Таваллуди 5-феврал 1918-йил
Боку, Россия İмперияси
Вафоти 13-май 1982-йил (64 ёшда)
Москва, СССР
Миллати Озарбайжон
Отаси Абулфайз Қораев
Онаси Сона хоним Искандар қизи
Веб-сайти ҳттп://қара-қараев.мусиги-дуня.аз/

Ҳаёти

Қора Қораевнинг ёшлар даври

Қора Қораев 1918-йил 5-февралда Боку шаҳрида машҳур доктор-педиатр Абулфайз Қораевнинг ва Сона хоним Искандар қизи оиласида туғилди. Қора Қораев оиласида ўзини мусиқа санъатига бағишлаган илк шахс ҳисобланади. Ота томондан Абшероннинг Фатмайи қишлоғидан, она томондан бобоси Искандарбей Охундов эса Шамахининг машҳур вакилларидан эди. Бу оила ХХ асрнинг Боку зиёлиларидек жуда бой ҳам эмасди[1] 1926-йилда Озарбайжон Давлат Консерваторияси қошидаги мусиқа мактабига қабул қилинди, 1930-йилдан Озарбайжон Давлат Консерваторияси қошидаги мусиқа техникумида профессор Георгий Шароевнинг фортепиано гуруҳи талабаси, 1935-йилдан эса Озарбайжон Давлат Консерваториясида бастакорлик (Леополд Рудолф) ва Озарбайжон халқ мусиқаси асослари (Узейир Ҳожибеёв) гуруҳи талабаси бўлди. 1938-йилдан 1940-йилгача П.И.Чайковский номидаги Москва Давлат Консерваториясида бастакорлик гуруҳининг (А.Н.Александров) талабаси бўлди. Бир қанча вақт Бокуда яшагач яна 1946-йилгача Москва Давлат Консерваториясида бастакорлик гуруҳи (Дмитрий Шостакович) талабаси бўлди. 1982-йил 13-майда Москва шаҳрида вафот этди. Бокуда дафн қилинди. Бастакор Фараж Қораевнинг отаси, доктор-педиатр Мурсал Қораевнинг укаси ва Маданият ва туризм вазири Абулфас Қораевнинг амакисидир.

Фаолияти

"Дон Кихот" балетидан

1937-йилдан Озарбайжон Бастакорлар Уюшмасига аъзо бўлди. Москвадан қайитгач 1941-йилда Муслим Магомаев номидаги Озарбайжон Давлат Филармониясининг бадиий раҳбари вазифасига тайинланди. 1944-йилда Озарбайжон Бастакорлар Уюшмасининг бошқарув ҳай’ати раиси муовини бўлди. 1946-йилдан Озарбайжон Давлат Консерваториясида бастакорлик гуруҳида ўқитувчи сифатида иш бошлади, шу йили СССР Бастакорлар Уюшмаси ташкилоти комитети аъзоси этиб сайланди.

1948-йилда СССР Бастакорлар Уюшмаси бошқарув ҳай’ати аъзоси этиб сайланди, Озарбайжон Давлат Консерваторияси доценти, Озарбайжон Фанлар Академияси архитектура ва тасвирий санъат институти мусиқа бўлинмасига раҳбарлик қилишни бошлади. 1949-1953-йилларда Озарбайжон Давлат Консерваторияси директори бўлди. 1950-йилда СССР Вазирлар Совети қошидаги СССР Давлат мукофотлари бўйича комитет аъзоси сифатида тайинланди, 1952-йилда Озарбайжон Бастакорлар Уюшмаси бошқарув ҳай’ати раиси этиб тайинланди.

1953-йилда Ленинград Давлат Кичик („Малий“) опера театрида „Етти гўзал“ балетининг илк спектакли қўйилди.

1954-1982-йилларда СССР Ленин ва Давлат мукофотлари комитети аъзоси бўлди.

1956-1973-йилларда Озарбайжон Бастакорлар Уюшмасининг биринчи котиби сифатида ишлади, 1957-йилда СССР кинематография ишчилари уюшмаси аъзоси, 1962-йилгача СССР Бастакорлар Уюшмаси бошқарув ҳай’ати аъзоси бўлди. 1955-1976-йилларда ИВ-ИХ чақирув СССР Олий Советлари депутати сифатида фаолият кўрсатди.

1959-йилда Озарбайжон Давлат Консерваторияси бастакорлик кафедраси профессори, Озарбайжон Фанлар Академияси академиги. 1960-йилда Озарбайжон Коммунист Партияси Марказий Комитети аъзоси бўлди.

1961-йилда Жанубий Африка ёзувчиси Питер Абраҳамснинг асари асосида ёзган „Яшинли йўллар билан“ балетидан Иккинчи тўплам ижроси билан боғлиқ Лос-Анжелесда И халқаро модерн мусиқа фестивалининг иштирокчиси бўлди.

1963-йилда Ленинград Давлат Кичик („Малий“) опера театри гастроллари вақти Қоҳирада „Етти гўзал“ балетининг тақдимоти билан боғлиқ Миср Араб Республикасида сафарда бўлди. 1964-йилда СССР Катта театрининг гастроллари вақти „Яшинли йўллар билан“ балети билан „Варшава кузи“ модерн мусиқа фестивалида иштирок этди.

1965-йилда 21-апрелда Москвада, 2-июнда Бокуда Учинчи симфониянинг илк ижроси тақдим этилди.

1966-йилда Дирижёрларнинг Иккинчи Умумиттифоқ мусобақасида бошқарув кенгаши раиси бўлди, совет маданият ва тасвирий санъат усталари орасида Испанияга сафар қилди. „Классик тўплам“ нинг биринчи намойиши Боку шаҳрида бўлиб ўтди.

1968-йил 21-апрелда Горкий (Ҳозирги Нижни Новгород) шаҳрида, 28-апрелда Москвада Виолино билан симфоник оркестр учун Консертнинг илк намойиши бўлди.

1969-йилда „Етти гўзал“ балети ва „Лайли ва Мажнун“ симфоник поэмасининг мусиқасига балет намойиши билан боғлиқ Парижда ўтказилган умумдунё рақс фестивалига, совет маданият ва тасвирий санъат усталари орасида Японияга сафар қилди.

1971-йилда „Гойя“ филмига ёзган мусиқа учун филм суратга олиниши билан боғлиқ Германия Демократик Республикасида сафарда бўлди.

1972-йилда „Варшава кузи“ модерн мусиқа фестивалида ва бастакорлар уюшмаси котибликларининг йиғилишларида ўтказилган балет артистларининг Иккинчи халқаро мусобақасида ҳай’ат аъзоси бўлди.

1973-йилда П.И. Чайковский номидаги В халқаро мусиқа мусобақасининг ҳай’ат аъзоси, модал мусиқа масалалари билан боғлиқ Туркияда ўтказилган халқаро конгрессда иштирок этди.

1976-йилда „Ёш бастакорларни етиштириш“ симпозиумининг фаолиятида иштирок этди, совет ва италян бастакорларининг икки тарафли иштироки билкан алоқадор Италиянинг Пезаро шаҳрига сафар қилди.

1978-йилда Умумдунё муаллифлик ҳуқуқлари агентлиги конгресининг иштирокчиси сифатида Парижда сафарда бўлди, Москва оперетта театрида „Телба гаскониялик“ мусиқали спектакли намойиш этилди.

Қора Қораев, шунингдек, ажойиб ўқитувчи, бир қанча иқтидорли бастакорларга устозлик қилиб, Озарбайжон мусиқаси тадқиқига оид мақолалар чоп эттирди.

Номлар ва мукофотлар

  • Кўрсатган хизматлари учун медали (1946)
  • Сталин мукофоти (1946)
  • Ватан операси учун СССР Давлат мукофоти (1946)
  • „Лайли ва Мажнун“ симфоник поэмаси учун Давлат мукофоти (1948)
  • Сталин мукофоти (1948)
  • Озарбайжон ССР хизмат кўрсатган маданият ходими (1955)
  • Бир маҳалладош икки йигит филми мусиқаси учун биринчи Умумиттифоқ совет филмлари фестивали лауреати (1957)
  • Озарбайжон ССР халқ артисти (1958)
  • СССР Халқ Артисти (1959)
  • Узоқ соҳилларда филми мусиқаси учун Киэвда Умумиттифоқ кинофестивалида ИИ Мукофот (1959)
  • Қизил хизмат байроғи ордени (1961)
  • Антоний ва Клеопатра спектаклига ёзган мусиқаси учун М.Ф.Ахундов мукофоти (1965)
  • „Яшинли йўллар билан“ балети учун Ленин мукофоти (1967)
  • „Яшинли йўллар билан“ балети учун Ленин ордени (1967)
  • Октябр Инқилоби ордени (1971)
  • Социалист Хизмати Қаҳрамони (1978)[2]
  • 1941-1945-йиллар Улуғ Ватан урушида жасоратли хизматлари учун медали

Асарлари

Опералар

  • Ватан (1945) — Жавдат Ҳожиев билан бирга
  • Зарифлик (1972) — франсуз ёзувчиси Анри Барбус асари асосида аёл овози ва камера оркестри учун монодрама (1972)

Балетлар

  • Етти гўзал (1952)
  • „Яшинли йўллар билан“ (1958) — Жанубий Африка ёзувчиси Питер Абраҳамснинг асари асосида
  • „Лайли ва Мажнун“ (1969) — айни номдаги симфоник поэмаси асосида бир пардали хореографик поэма
  • Дон Кихот симфоник гравурлари (2000) — айни номдаги симфоник гравурлар асосида бир пардали балет


Музикл

  • „Телба гаскониялик“ — франсуз драматурги Э.Ростанинг „Сирано де Бержерак“ комедияси асосида Озарбайжон мусиқаси учун янги бўлган музикл

Оркестр учун асарлари

  • „Лайли ва Мажнун“ симфоник поэмаси (1947) — Низомий поэмаси асосида
  • „Етти гўзал“ симфоник сüита (1949)
  • Дон Кихот симфоник гравурлари (1960) — испан ёзувчиси Мигел де Сервантес асари асосида
  • Уч симфония (1943, 1946, 1965) — ИИИ симфония Озарбайжон мусиқасига додекфония ёзув усулининг олиб келиниши билан алоқадор.
  • Озарбайжон суитаси (1939)
  • Ветнам суитаси
  • Албан рапсодияси (1952)
  • Классик суита (1966)
  • Фортепиано ва оркестр учун „Ёшлик“ поэмаси (1937)
  • Скрипка вə оркестр учун консерт (1967)

Камера асарлари

  • Икки симли квартет
  • Квартеттино
  • Скрипка вə фортепиано учун соната
  • Фортепиано учун ики сонатина (1940, 1943), 24 прелудия (1951—1963)
  • Пуфлама ва эстрада оркестри учун асарлар, кинофилмлар, театр томошалари учун мусиқалар[3]

Камера вокал асарлари

  • Умар Хайём шеърларига овоз ва фортепиано учун 6 рубоий (1946)
  • Александр Пушкин шеърларига овоз ва фортепиано учун „Мен сизни севардим“ ва „Грузия тепаликларида“ романслари (1949)

Вокал-симфоник асарлари

  • Кўнгил қўшиғи кантатасı (1938)
  • Севинч қўшиғи кантатасı (1947)
  • Овоз ва жаз оркестри учун 3 ноктурн (1958)
  • Партиямиз кантатасı (1959)
  • Дўстлик мадҳияси (1972)

Хотирасининг абадийлаштирилиши

1986-йилдан Озарбайжон Маданият Вазирлигининг кўмаги билан Бокуда бастакор хотирасига бағишланган Халқаро замонавий мусиқа фестивали ўтказилади.

Бокуда метро стансияси, Бокуда проспект, Имишлида кўча номи, Москвада 75-сонли Болалар мусиқа мактаби, Кемага Қора Қораев номи берилган.

Бокуда Қора Қораев яшаган уйнинг деворида хотира лавҳаси ўрнатилган.

2001-йил 3-февралда Боку шаҳрининг 28-май кўчасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев томонидан Қора Қораев обидаси очилди[4]

2014-йил 20-июнда Москвада Қора Қораевнинг 1973-йилдан 1982-йилгача яшаган уйида хотира лавҳаси ўрнатилган.

Филмография

Бастакор сифатида

  • Орденли Озарбайжон (филм, 1938)(тўлиқ метражли филм)
  • Бир оила (филм, 1943)(тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Каспий денгизчилари (филм, 1944) (тўлиқ метражли ҳужжатли филм)
  • Боку чироқлари (филм, 1950) (тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Мингачавир (филм, 1950) (қисқа метражли ҳужжатли филм)
  • Каспий нефтчилари ҳақида достон (филм, 1953) (тўлиқ метражли бадиий-ҳужжатли филм)
  • Бир маҳалладан икки киши (филм, 1957) (тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Дон Кихот (филм, 1957)(тўлиқ метражли бадиий филм)(Россия)
  • Унинг кенг юраги (филм, 1958)(тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Узоқ соҳилларда (филм, 1958)(тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Денгизни фатҳ этганлар (филм, 1959)(тўлиқ метражли бадиий-ҳужжатли филм)
  • Асл дўст (филм, 1959)(тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Маттео Фалконе (филм, 1960)(қисқа метражли бадиий филм)
  • Лайли вə Мажнун (филм, 1961)(тўлиқ метражли бадиий филм)
  • İнсон маскан қурар (филм, 1967)(тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Низомий (филм, 1982)(тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Етти гўзал (филм, 1982)(тўлиқ метражли бадиий филм-балет)

Иштирок этган филмлар

  • Кечки консерт (филм, 1948)(қисқа метражли ҳужжатли филм)
  • Булбул (филм, 1968)(қисқа метражли ҳужжатли филм)
  • Республикам ҳақида ҳақиқат (филм, 1972) (тўлиқ метражли ҳужжатли филм)
  • Юрак нағмаси (филм, 1989) (қисқа метражли ҳужжатли филм)

Асарларидан фойдаланилган филмлар

  • Азиз халқимга (филм, 1954)(тўлиқ метражли бадиий-ҳужжатли филм)
  • 150 йил. Мирза Фатали Ахундов (филм, 1962)(қисқа метражли ҳужжатли филм)
  • Учинчи симфония (филм, 1968) (қисқа метражли ҳужжатли филм)
  • Апшерон ритмлари (филм, 1970) (тўлиқ метражли бадиий-мусиқали телевидение филми)
  • Дўстлик мадҳияси (филм, 1974) (қисқа метражли ҳужжатли филм)
  • Афсоналар оламида (филм, 1975) (қисқа метражли бадиий филм)(Россия)
  • Нағмакор тупроқ (филм, 1981) (тамметражлı мусиқили филм)
  • Алвидо, жануб шаҳри (филм, 2006) (тўлиқ метражли бадиий филм)
  • 40-эшик (филм, 2008)(тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Ҳақиқатнинг ўзи (филм, 2008)(тўлиқ метражли ҳужжатли филм)
  • Ўлим навбати (филм, 2009)(тўлиқ метражли бадиий филм)
  • Уфқдан ўтганлар (филм, 2011)(тўлиқ метражли бадиий-ҳужжатли филм)

Унга бағишланган филмлар

  • Бу ҳақиқат овозидир. Бастакор Қора Қораев (филм, 1968) (қисқа метражли ҳужжатли филм)
  • Қора Қораев-60 (филм, 1978) (қисқа метражли ҳужжатли филм)
  • Бастакор Қора Қораев. Опус-78 (филм, 1979) (қисқа метражли ҳужжатли филм)

Яна қаранг

Хорижий ўтишлар

Адабиётлар

  • "„Узақ саҳиллəрдə“ экранда" [Филмин қурулуşçу режиссору Тофиқ Таğıзадə ёлдаşла мüхбиримизин мüсаҳибəси] //Коммунист.- 1958.- 13 авқуст.
  • Аğамиров, А. „Узақ саҳиллəрдə“ //Коммунист.- 1958.- 19 авқуст.
  • Ҳüсейнова, М; Султанов, Ə; Мəммəдов, Й; Əлиев, С; Казıмов, Р; Юсифов, Ə. „Узақ саҳиллəрдə“ //Коммунист.- 1958.- 22 авқуст.
  • Рəşид Şəфəқ. „Қара Қараев-75: Азəрбайcан мусиқисинин ифтихарı“ //Одлар юрду.- 1993,- 20 феврал.- № 5-6.- сəҳ. 2.
  • „Заманıн бöйüк бəстəкарı“. Видади Хəлилов. Öмüр ёлларıнда. Бакı: Нəргиз, 2012. — сəҳ. 155.

Манбалар

  1. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р1
  2. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р2
  3. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р3
  4. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р4

Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р1" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р2" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р3" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р4" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.