Qora ituzum
Қора итузум - итузум туркумига оид бир йиллик ўт – ўсимлик.ҳттпс://дата.атомийме.cом/имаге/э63б3218541д0э33.жпг
Тасниф
- Дунё: Ўсимликалр дунёси (флора)
- Бўлим: Ёпиқ уруғлилар
- Синф (аждод): Икки уруғпаллалилар
- Оила: Итузумдошлар
- Туркум: Итузум
- Тур: Қора итузум
Тузилиши ва Тарқалиши
Уни пахтазорларда, полизларда ва бошқа экинзорларда, йўл ёқаларида ҳам учратиш мумкин. Қора итузумнинг бўйи 25-50 см (ўтлоқ себаргасига ўхшаш). Пояси сершох. Барглари оддий, узунчоқ тухумсимон. Гуллари оқиш, шохлари учидаги гажак тўпгулларда 3 тадан 10 тагача гул жойлашган. Гулкосачаси ва гултожи 5 бўлакли. Чангчилари 5 та бўлиб, уруғчиси 1 та.
Кўпайиши
Қора итузум июн ойи охиридан то тупини совуқ ургунча гуллайверади. Шарсимон резавор мевалари августнинг охирида қорайиб пишади. Бу ўсимлик 40 мингтагача уруғ беради. Уруғлари қаттиқ қобиқли, тупроқда узоқ вақтгача унувчанлик қобилиятини сақлайди. Мевалари қорайиб пишганидан кейин истеъмол қилинади. Улар дориворлик хусусиятига эга.
Хусусиятлари
Мевалари „C“ дармон дорига бой, ундан халқ табобатида фойдаланилади. „C“ дармондорига эга эканлиги сабабли у артериял босимни туширади, моддалар алмашинувини яхшилайди, организмдан микробларни чиқариб юборишга ёрдам беради. Бундан ташқари, мевалари яна оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи, яллиғланишга қарши ва антисептик сифатида ишлатилади. Улар нерв тизимига таъсир этади ва уни яхшилайди. Барглари ҳам яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга. Маълумотларга қараганда, қора итузум меваси юрак-қон томир касалликлари ва қандли диабетдан энг яхши профилактика экан. Семириб кетишдан қўрқувчи кишилар бир кунда 100 гр қора итузум истеъмол қилса, танада ёғ маҳсулотлари йиғилишидан ўзини ҳимоялаган бўлади.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Қора итузум (о'збек тилида) — 125-бет.