Қора каптар (лотинча: Cолумба эверсманни) — каптарлар оиласига мансуб Осиё мамлакатларига хос қуш тури. Лотин тилидаги атамаси рус табиацҳуноси, зоологи, шифокори ва саёҳатчиси Эдуард Александрович Эверсман (1794-1860) шарафига берилган.

Қора каптар
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Қушлар
Оила: Каптарлар
Уруғ: Cолумба
Турлари: Қора каптар
Халқаро илмий номи
Cолумба эверсманни Бонапарте, 1856

Тавсиф

Қанотларининг ранги ва тузилишига кўра, у клинтух ва каптарга ўхшайди. Эркакларининг узунлиги 279—305 мм, урғочилар 190—201 мм, қаноти 190-210 мм, думи 95-105, товони 22-28 мм, тумшуғи 15-20 мм. Эркакларининг қанотларини ёйганда 63 см.га яқин бўлади. Вояга етган қушларнинг ранги асосан зангори-кулранг, орқа ва қанот патларининг олд томони қўнғир тусда. Пастки ва устки думи асосий тусидан анча тўқроқ. Бошнинг юқори қисми, кўкрак ва ҳалқуми қизғиш-пушти. Ён ва бўйиннинг орқа томони яшил рангга монанд товланади (ба’зи ҳолларда бу бинафша рангга айланади), ҳалқуми (озуқа ўтиш йўли — қушларда) мис каби қизғиш рангга айланади. Орқа ва бел қисми жуда ёрқин, оч кулранг, гоҳида деярли оқ тусга эга. Орқасининг олд томонида кенг йўлл изангори ва қўнғир патлари бор. Бирламчи учиш патлари қора-қўнғир рангга эга, ички патларининг асосан ярми оч кулранг. Иккиламчи парвоз патларининг учлари тўқроқ ва оч кулранг тусда. Пастки қанот қопламалари оч зангори ёки оқ рангда. Парвоз патлари феруза-кулранг, унинг учки қисми деярли қора. Устки қанот қопламалари тўқ қўнғир тусда. Қанот бўйлаб икки қатор қора доғлар мавжуд бўлиб, улар иккита интервал чизиқ ҳосил қилади. Тумшуғи асосан тўқ кулранг, устки қисми эса сарғиш-яшил тусда. Оёқлари нимпушти, қизғиш ёки сарғиш. Камалаги сариқ ёки сомон каби сарғиш. Вояга етмаган қушларнинг патлари товланмайдиган металл тусда ва уларнинг патлари бутунлай оч қўнғир бўлади.

У кулранг каптар ва клинтухдан кичикроқ ўлчамлари ва парвозда аниқ кўринадиган калта думи билан ажралиб туради. Бундан ташқари, парвозда у қанот ва танасининг пастки қисми тўқроқ рангда ифодалангани билан сизо каптаридан фарқ қилади. У учаётганда, худди клинтух каби, қанотлари билан ўзига хос "ҳуштак" чиқаради[1].

Тарқалиши

Уялаши Жанубий ва Жануби-Шарқий Қозоғистоннинг пасттекислик ва тоғ олди ҳудудларини қамраб олади, Ўрта Осиёда Орол денгизининг шарқий қирғоғи, Сари-Қамиш пастлиги ва Марказий Копетдоғ этакларидан Зайсан кўлигача, Фарғона водийси ва Тожикистоннинг жануби-ғарбий қисмида учрайди. Шимолда Сирдарё водийси, Сари-сув, Чу ва Балхаш дарёларининг қуйи оқимигача боради. Учиб-ўтиши Бугуруслан, Оренбург ва Красноярск яқинидаги Сура дарёсидан ма’лум. Шимолий Осиёдан ташқарида Шимолий Эрон, Афғонистон, Ғарбий Хитой (Қашғария), Кашмир ва Ладахда ҳам кўзга ташланади[1].

Жанубий ва Жануби-Шарқий Қозоғистонда шимолдан Сирдарёнинг қуйи оқимигача, Оқсой дараси яқинидаги Сарису водийси, Жанубий Балхаш вилояти ва Зайсан ҳавзаларида яшайди[2][3].

Бу Шимолий Осиёда тарқалиш хусусиятига кўра кўчманчи қушдир. Шимолий Осиёда қора каптар Ўрта Осиёнинг ўта жануби-ғарбий қисмида – Копетдоғнинг шимолий этакларида, Мурғоб ва Тежен ҳавзаларида қишлайди. Ушбу турнинг асосий қишлаш жойлари Афғонистон ва жанубий Эронни, Ҳиндустон ярим оролининг шимолини, Балужистон, Синд ва Панжобни қамраб олади. Ҳиндистоннинг Уд ва Бкхар қишлоқларида камдан-кам қишлайди. Ҳиндистонда қишлашда қушлар октабр-ноябрдан—мартгача кузатилади[1].

Яшаш жойи

Ўрта Осиёда (Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон) сув манбаларига (дарёлар, сойлар, тоғ кўллари ва бошқалар) яқин жойлашган бўлиб, бу турларнинг тоғ олди ва текисликларда тарқалиш майдонини сезиларли даражада чеклайди. Зарафшон дарёси водийси бўйлаб лойли даражаси тик қирғоқлар бўйлаб, кўпинча экин майдонларига яқин жойда макон қуришади. Ўзбекистонда паст тоғли ҳудудларда, текисликларда камроқ тарқалган. Қозоғистонда тўранғи тўқай ва тўқайзорларда, гил ёриқлар ва эски қабристонларда яшайди, ба’зан чўл зонасида ҳам учраши мумкин[3]. Тян-Шан ва Самиро-Олай тоғ тизмаларида у дарёларнинг баланд ўрмон қояларида, айниқса уларнинг тоғ этакларидан текисликларга чиқишида жойлашади. Бундан ташқари, бу тур дарахтзорларга ҳам уй қуради, одамлар камдан-кам ташриф буюрадиган ичи бўш терак, қарағай ёки чинор боғларини афзал кўради. Шаҳар атрофида улар ба’зан эски ташландиқ мевали боғларда қўним топишади. Фақат баҳор ва кузги миграсия пайтида қора каптарлар шаҳар парк ва боғларида жуда кам учрайди[1].

Сони

Ўтмишда учраши одатий эди, тахминан бир неча мингтаси уялаган. 1960-1970-йилларда сони кескин камайиб кетган, ҳозирда тахминан бир неча юзтаси мавжуд бўлса керак.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – мартапрел ойида. Алоҳида жуфт бўлиб жарликларга, дарахтларга ин қуради, май-июлда 2 та тухум қўяди (бир йилда 2 марта) ва 19-25 кун босиб ётади; полопонлари июл-августда уча бошлайди. Август-сентабрда кўчиб юради. Кузги учиб ўтиши – сентабр-ноябр ойида. Республика жанубида ба’зан номунтазам қишлайди. Дуккакдошлар ва бошоқдошлар уруғлари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Тўқайзорларнинг қисқариши, қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши оқибатида яшаш жойларининг бузилиб кетиши, браконерлик оқибатида бу тур камайиб кетган.

Муҳофаза чоралари

Овлаш қат’иян ман этилган. Қўриқхона ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган[4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 «Птицы России и сопредельных регионов: Рябкообразные, Голубеобразные. Кукушкообразные, Совообразные» — Гаврилов Э. И., Иванчев В. П., Котов А. А. и др. Москва: издательство Наука, 1993.
  2. ↑ Гаврилов Э. И. «Фауна и распространение птиц Казахстана». Алматы, 1999.
  3. ↑ 3,0 3,1 Гаврилов Э. И., Гаврилов А. Э. Тҳе Бирдс оф Казакҳстан. Алматй, 2005.
  4. ↑ КАПТАР (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-22 санасида архивланган) Редбоок.уз