Qora kishmish
Қора кишмиш, Шивилғони, Блек манука — маҳаллий эртапишар хўраки ва майизбоп уруғсиз узум нави. Ўзбекистон ва Тожикистонда кенг тарқалган. Шарқий экологик-геофафик навлар гуруҳига киради. Тупи ўртача ўсади. Барги ўртача, тўгарак, ўртача кертикли. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача (бўйи 18—25 см, эни 11 — 13 см), конуссимон; шингиллари ҳавол. Ғужуми ўртача тиғиз, тухумсимон, учи тўмтоқ, пўсти қора; юпқа, эти ширали, карсиллайди. Таркибида 2 4 - 2 5 % қанд бор, нордонлиги 4,5 — 5,5%. Ҳосили 130-145 кунда, июл охири — августнинг 2-ярмида тўлиқ пишади. Кул, антракноз, оидиум ва серкоспороздан зарарланади. Узумидан сифатли майиз тайёрланади (25—27% майиз чиқади). Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида ўстирилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |