Qora kvadrat

Қора квадрат (Малевичнинг қора квадрати сифатида ҳам танилган) — Казимир Малевичнинг 1915-йилда намойиш этилган рамзий расмидир. Унинг биринчи версияси 1915-йилда яратилган. Малевич Қора квадратнинг тўртта вариантини яратган, уларнинг сўнггиси 1920-йилларнинг охири ёки 1930-йилларнинг бошларида чизилган деб тахмин қилинади. Расм биринчи марта 1915-йилда Сўнгги футуристик кўргазма 0,10да намойиш этилган. Қора квадрат кўпинча танқидчилар, тарихчилар, кураторлар ва рассомлар томонидан тарихий аҳамиятига ишора қилиниб, шунингдек, Малевичнинг таърифлашига кўра „рассомчиликнинг нолинчи нуқтаси“ деб аталади[2][3][4].
Тарихи

Қора квадрат биринчи марта 1913-йилда Велимир Хлебников, Алексей Кручёних ва Михаил Матюшиннинг Победа над Солнцем рус—футурист/куб-футуристик операсида саҳна пардаси дизайнининг бир қисми сифатида намойиш этилди. Қора квадратдан опера қатнашчилари костюми дизайни ва саҳна дизайнини яратишда фойдаланилган[5].
Малевич ўзининг биринчи Қора квадрат расмини 1915-йилда чизган[6]. У асарнинг тўртта вариантини яратди, муаллифнинг расм орқа томонига ёзган „1913“ ёзувига қарамай, Қора квадратларнинг сўнггиси 1920-йилларнинг охири ёки 1930-йилларнинг бошларида чизилган деб тахмин қилинади[7][8][9]. Расм бутун дунёга Қора квадрат ёки Малевичнинг қора квадрати сифатида танилган.
Қора квадрат биринчи марта 1915-йилда Сўнгги футуристик кўргазма 0,10да намойиш этилган.
Суд-тиббий экспертизасини ўтказиш орқали Қора квадрат асарининг янада мураккаб ва ранг-баранг композиция устига қандай чизилганини билиб олиш мумкин[8].
Тарихий контекст
Кўплаб санъацҳунослар, кураторлар ва танқидчилар Қора квадратни замонавий санъатнинг асосий асарларидан бири ва умуман Ғарб рассомлик анъаналарининг абстракт санъати намунаси деб аташади.
Малевич квадратни супрематизм асари деб эълон қилди, бу йўналишни унинг ўзи эълон қилган, аммо супрематизм деярли фақат Малевич ва унинг шогирди Лиссицкий фаолияти билангина боғлиқ. Ҳаракатнинг рус авангардлари орасида бир қанча тарафдорлари бор эди, аммо у ўзининг конструктивизми туфайли унчалик кенг ёйилмаган. Супрематизмнинг манифестлари Совет Иттифоқининг дастлабки кунларида инқилобий коммунистик ҳукуматнинг мафкуравий қарашлари билан яхши уйғунлашди. Супрематизмни рус санъати эволюциясида футуризм ва конструктивизм ўртасидаги эволюцион тафовутни бартараф этадиган ўтиш босқичи сифатида тушуниш мумкин.
Рассом томонидан супрематизмни кўрсатишда амалга оширилган каттароқ ҳамда универсалроқ қадам унинг ёрдамида Қора квадратни чизиш бўлди ва бу ҳаракатдаги мураккаб силжиш бўлиб хизмат қилди. Малевичнинг қора квадрати тасвирий расм ва абстракт расм ўртасидаги танаффусда юзага келганлиги таъкидланади[10].
Расм борасидаги фикрлар
Асар танқидчилар, тарихчилар, кураторлар ва рассомлар томонидан кўпинча „рассомчиликнинг нолинчи нуқтаси“ сифатида тилга олинади[2][3][4], бу расмнинг тарихий аҳамиятига ишора қилиб, Малевичнинг Қора квадрат бўйича ҳамкасблари ва дилерларига ёзган мактубларидаги бир қатор мулоҳазалари билан изоҳланади.
Малевич ўзининг расми ҳақида шундай фикрларни айтган:
- „Мавжудликнинг ҳақиқий ҳаракати нолдан, нолда бошланади.“[11]
- „Мен шаклнинг нол нуқтасида ўзимни ўзгартирдим ва йўқликдан яратишга, яъни супрематизмга, рассомчиликдаги янги реализмга — обектив бўлмаган ижодга кўтарилдим. Бу жараёнда шакл йўқлигидан ижод дунёсига қадам қўйдим.“[11]
- „[Қора квадрат – бу уйғотишдир] озод қилинган ҳеч нарсанинг оқ бўшлиқдаги соф нообективлик тажрибаси.“[11]

Петер Счжелдаҳл шундай ёзган:
Чўткаси ширали ва қўпол: у шаклларни тўлдирган, қирраларни уйғунлаштирган. Аммо шакллар вазнсиз ва тасвирлардан кўра кўпроқ фикрларга ўхшайди. Сиз суратга унчалик кўп қарамай туриб, унинг чексиз эмпириясига шўнғиб кетасиз. Расмда қўлланган дизайн қобилиятини ҳисобга олмаганда, у осондек кўринади, бироқ аслида ҳам шундай бўлиши керак. Малевич тасвирий дунёга олиб келган нарсалари учун эмас, балки олиб ташлаган нарсалари учун ўзига хосдир: тана тажрибаси, Уйғониш давридан бери Ғарб санъатининг асосий мавзуси. Унинг америкаликларга мурожаат қилиши ажабланарли эмас. У фойдаланган ўзига хос рус тасаввуф анъанасидан ташқари, Малевич ишораларнинг ихчам оҳанграбосини илоҳий йўналиш сифатида кўрсатади. У аниқ, жонланган, чекланмаган имкониятни билдиради. Бу сифат 1917-йилги инқилоб билан ҳамоҳанг эди. Буни Малевич биринчи навбатда рус авангардидаги рақиблари, кейин эса, Иосиф Сталин режими туфайли алам билан англаб етади[12].
Тоне Роалд ва Жоҳаннес Лангнинг ёзишича, Қора квадрат „рус-православ насроний анъаналаридан ажралиб турадиган рамзий ҳаракатдир, у худди Рубеннинг Тҳе Деатҳ оф Сенеcа ёки Киэфернинг Суламитҳ каби расмлари билан ўхшаш белгига эга ёки уни шу расмлардаги ҳаракатнинг мантиқий давомчиси сифатида тушуниш мумкин.“[13]
Сақлаш
Расмнинг сифати яратилганидан бери сезиларли даражада ёмонлашган[14].
Петер Счжелдаҳл бу ҳақида шундай ёзади:
Расм жуда аянчли кўринади: худди саксон саккиз йил давомида синган деразани ямаб келгандек, дарз кетган, шилинган ва ранги ўчган. Аслида, у бу вақтнинг кўп қисмини совет архивларининг энг тубида, давлат хазиналарининг энг арзимаси сифатида ўтказган. Малевич, инқилоб даври рус авангардининг бошқа вакиллари сингари, Сталин даврида унутилишга маҳкум этилди. 1930-йилда болта унинг устига тушди. Малевич „формализм“да айбланиб, сўроққа тутилган ва икки ойга қамалган[3].
Қалам билан ёзилган ёзув

2015-йилда Третяков галереясидаги санъацҳунослар Қора квадратни микроскоп билан кўриш чоғида композициянинг пастки чап бурчагидаги оқ бўёқда қалам билан хира қилиб ёзилган хабарни топдилар[15]. Бу иборанинг биринчи қисмида „Негрлар жанги“ деган ёзув кўринади; иккинчи қисмини ўқиш қийин бўлган бўлсада, унда „тун давомида“ ёзуви ёзилган дейишади[15]. Бу ёзув франсуз ёзувчиси Алпҳонсе Аллаиснинг 1893-йилда ёзилган комиксига ишора қилгандек кўринади: „Cомбат де Нèгрес данс уне cаве пендант ла нуит“ ёки „Қоронғу тунда ғордаги негрларнинг жанги“[16]. 2015-йилги тадқиқотда иштирок этган бош тадқиқотчи Ирина Вакарнинг таъкидлашича, „бу иборани Малевичнинг ўзи ёзган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас, балки у Қора квадратни масхара қилган киши томонидан ёзилгандир“[15]. Вакарнинг таъкидлашича, қаламдаги ёзувлар унинг тагидаги расм бўёғи қуриганидан кейин ёзилган, яъни улар Малевич ишни тугатгандан кейин анча вақт ўтиб ёзилган бўлиши мумкин[15].
Бошқа олимлар эса, Малевичнинг ўзи бу ёзувни қўшган бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлайдилар. Франсуз эксперти Жоҳанн Налди ўзининг Арц инcоҳéренц, Дисcовериэс анд Неw Перспеcтивес китобида Казимир Малевич Cомбат де нèгрес пендант ла нуит ёзуви ҳақида билгани ҳақидаги фаразни илгари суради ва Қора квадратга бу ёзувни қўшишда унга Паул Билҳауднинг монохроми (1882) таъсир қилган бўлиши мумкинлигини ёзади[17]. Яқинда санъацҳунос Андреw Спира Паул Билҳауднинг сурати билан бу ёзувнинг қанчалик боғлиқ эканлигини кўриб чиқди, лекин „у аслида ҳам бунинг ёзилиши учун жавобгар бўлганмикин?“ деб Малевичнинг ёзувни ёзганига шубҳа билдирди[18].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Малевич, Блаcк Сқуаре, 1915, Гуггенҳеим Неw Ёрк, эхҳибитион, 2003-2004“. Қаралди: 2014-йил 18-март.
- ↑ 2,0 2,1 Маззони. „Эверйтҳинг анд Неарлй Нотҳинг: Малевич анд Ҳис Эффеcц“. ДеуцчеБанк/Арт. 2016-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-май.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Счжеҳлдаҳл, Петер. „Тҳе Пропҳет: Малевич'с Револутион“. Тҳе Неw Ёркер. 18 Май 2015да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 15 Май 2015.
- ↑ 4,0 4,1 Счжеҳлдаҳл, Петер. „Тҳе Шапе оф Тҳингс:Афтер Казимир Малевич“. Тҳе Неw Ёркер. 18 Май 2015да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 15 Май 2015.
- ↑ „Фиве Wайс то Лоок ат Малевич'с "Блаcк Сқуаре"“. Тате. 2020-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-май.
- ↑ „Жоҳн Милнер, Супрематисм, МоМА, Грове Арт Онлине, Охфорд Университй Пресс, 2009“. 2015-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-июн.
- ↑ „Касимир Малевич. Блаcк Сқуаре, Ҳермитаге Мусеум“. 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-июн.
- ↑ 8,0 8,1 Кудриавцева. „Тҳе Макинг оф Казимир Малевич'с Блаcк Сқуаре“. Университй оф Соутҳерн Cалифорниа. 2016-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-май.
- ↑ Меинҳардт. „Тҳе Паинтинг Ас Эмптй Спаcе“. 2015-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-май.
- ↑ Cоллингс. „Тҳе Рулес оф Абстраcтион“. ББC. 2015-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-май.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 Малевич, К.. Казимир Малевич: Супрематисм. Гуггенҳеим, 2003. ИСБН 9780892072651. Қаралди: 2015-йил 15-май.
- ↑ „Шапес оф Тҳингс“. Тҳе Неw Ёркер. 6 Марч 2011. 22 Жануарй 2019да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 13 Април 2019.
- ↑ Роалд, Тоне. Тоне Роалд, Жоҳаннес Ланг, Арт анд Идентитй, Эссайс он тҳе Аэстҳетиc оф Cреатион оф тҳе Минд,, 2013, п. 50, 2013. ИСБН 9789401209045. Қаралди: 2021-йил 28-декабр.
- ↑ Пҳилип Шаw. Тҳе Арт оф тҳе Сублиме – 'Касимир Малевич’с Блаcк Сқуареъ (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-07-06 санасида архивланган). Тате Ресеарч Публиcатион, Жануарй 2013. Ретриэвед 6 Жулй 2016.
- ↑ 15,0 15,1 15,2 15,3 Ирина Вакар, "Неw Информатион Cонcернинг тҳе Блаcк Сқуаре, " ин Cелебратинг Супрематисм (Брилл, 2018), 23.
- ↑ Дунне. „Арт Ҳисторианс Финд Раcист Жоке Ҳидден Ундер Малевич'с "Блаcк Сқуаре"“. Ҳйпераллериc.cом. Ҳйпераллергиc Медиа Инc. (2015-йил 13-ноябр). 2018-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-март.
- ↑ Жоҳанн, Налди. Арц инcоҳéренц, дисcовериэс анд неw перспеcтивес, Лиэнарт (Эн), Парис: Лиэнарт, Април 2022. ИСБН 978-2-35906-366-0.
- ↑ Андреw. „Преcеденц оф тҳе Унпреcедентед, Блаcк Сқуарес Бефоре Малевич“. Тҳе Публиc Домаин Ревиэw.