Qora piar
Жамоатчилик билан алоқалар (ПР энг. „Публиc релатионс“) ҳар доим бизнесни илгари суришнинг муҳим қисми бўлиб келган, аммо Интернет унга янги туртки берди ва бу имкониятнинг салбий томонини намойиш этди. Кўпгина тадбиркорлар, саноат раҳбарлари ва бош директорлар ҳали ҳам қора ПР деб аталадиган кучни тушунишмайди, аммо уни нималигини англаш жуда муҳим, чунки у рақобатчиларнинг стратегиясида муҳим воситага айланмоқда.[1] Жамоатчилик билан алоқалар оқ, кулранг ва қора бўлиши мумкин. Оқ ПР ишончли, ижобий маълумотлардан иборар бўлади. Кулранг ПР — салбий маълумотлардан иборат бўлади, аммо эълон қилинган маълумотларнинг ҳақиқатлиги аниқ бўлади. Қора ПР эса обект ҳақида нотўғри ва салбий маълумотлардан ташкил топади. Шундай қилиб, танланган ПР стратегияси ё ташкилотни ёки бирор шахсни омма орасида ҳурматини ошириши ё обрўсизлантириб, бутунлай йўқ қилиб юбориши мумкин.[2]
Қора ПР нима?
Қора ПР деганда ПР ҳаракатлари орқали рақобатчи ёки рақобатчи компанияга қасддан зарар етказиш, обрўсизлантириш ёки йўқ қилишга қаратилган ҳар қандай амалиёт тушунилади. Кўпгина ҳолларда, ўз брендининг ижобий томонларини таъкидлаш ўрнига, рақобатчиларнинг салбий томонларини алоҳида таъкидлайдиган сиёсий таъсирга эга кампаниялар томонидан қора ПР қўлланади. Ушбу уюштирилган туҳмат кампаниялари зарар кўрган компаниялар учун узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин ва энг ёмон ҳолатда, ҳатто бутун корпоратив обрўга путур етказади.[3] „Қора ПР“ тушунчаси реклама ва маркетинг билан боғлиқ бўлганлар ҳаётига мустаҳкам кириб келди. 90-йилларнинг охирида посцовет ҳудудида пайдо бўлган қора ПР кўплаб соҳаларда рақобатни ҳайратланарли даражада рағбатлантирди ва ўзининг аниқ салбий маъносига қарамай, бизнес эгалари ва маркетологларни истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларнинг янги, янада самарали ва салбий бўлмаган усулларини излашга мажбур қилди.[4]
„Қора ПР“ атамаси рус тилидан келиб чиққан. инглиз тилида бу атама фақат "афро-америкаликларни қўллаб-қувватлаш бўйича ПР маъносида қўлланади. Бу атама 1980-йилларнинг охири ва 1990-йилларнинг бошларида оммавий ахборот воситаларидаги пуллик нашрлар ва норасмий равишда тўланадиган варақалар орқали тарқатиладиган сиёсий ва тижорат маълумотларига нисбатан пайдо бўлган. Қоидага кўра, ушбу нашрларда шахс ёки об’эктнинг имиджига салбий таъсир кўрсатадиган ишончли далиллар ёки бошқа маълумотлар мавжуд эди.
Табиийки, қора ПР бизнес воситасидир. Ва кимнинг қўлига тушишига қараб, у яхшилик келтириши ёки ёмонлик қал’аси бўлиши мумкин. Агар у ҳалол тадбиркор қўлига тушса, у ўзини ва истеъмолчиларини ноҳақ рақобатдан, мансабдор шахсларнинг ўзбошимчаликларидан ҳимоя қилади. Қўлидаги қора ПР паст сифатли маҳсулотларни, заиф бизнесни йўқ қилади ва соғлом ва кучли нарсанинг ривожланишига имкон беради. Бунда энг сифатли ва рақобатбардошлар ғалаба қозонади ва бундан барча фойда олади.
Нотўғри фаолият юрутувчи тадбиркорнинг қўлидаги қора ПР ёвузликка айланади. У фойдали товарларни йўқ қилишни бошлайди, ҳалол бизнесни йўқ қилади ва ҳоказо. Бу жамият учун зарарли фаолиятга айланади. Бундан ташқари, муваффақиятли компаниялар ходимларида кучли ПР гуруҳи бўлмаса, ўзларини ундан ҳимоя қила олмайди. Фақат ҳужум ва мудофаа усулларини ўзлаштирибгина, ушбу фаолият турида муваффақиятга эриш мумкин.
Яъни, қора ПР қандай қилиб ёмонлик қилиш ҳақидаги илм эмас, балки салбий маълумотлар ёрдамида бозорда адолат, одоб ва устунликка эришиш техникасидир.[5]
Қора ПРдан кўзланган мақсад нима?
Қора ПР кўпроқ сиёсатчилар, бизнес мутахассислари, стартап асосчилари, бош директорларга нисбатан қўлланади. Албатта, кундалик ҳаётда машҳур фаоллар ва таъсир ўтказувчиларга қаратилган минглаб ПР кампанияларини учратиш мумкин. Хўш, бундай қора ПР компаниялардан кўзланган мақсад нима? Қуйидагиларни қора ПРнинг асосий мақсадлари десак бўлади:
- маҳсулот(шахс)нинг салбий имиджини яратиш;
- компания(шахс)нинг обрўсига путур етказади;
- истеъмолчи(сайловчи)лар ўртасида унга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш;
- мижоз (сайловчи)ларни ўз томонига оғдириш.[6]
Қора ПРда турли ҳил ахборот ҳужумлари
Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар ахборот ҳужумларининг қуйидаги турларини ажратадилар:
- Профессионал ахборот ҳужумлари. Улар махсус идоралар томонидан ташкил этилади, пухта ўйланган стратегия ва катта бюджетга эга бўлади. Бундай ҳужумга қарши туриш ҳамда буюртмачини аниқлаш жуда қийин кечади.
- Нопрофессионал ахборот ҳужумлари. Бундай ҳужумлар одатда обрўга жиддий зарар етказмайди. Маҳаллий газетада буюртма қилинган мақола, норози бўлган истеъмолчи номидан шаҳар ижтимоий тармоғи гуруҳидаги пост кабилар бу турдаги ахборот ҳужумларига мисол бўла олади. Яна бир нарса муҳимки, нотўғри маълумотни рад этишга бўлган ҳар қандай уриниш мавзуга қарши ишлайди, чунки бу асоссиз даъволарга аҳамият беради.
- Тўсатдан ёки кутилмаганда содир бўлган ахборот ҳужуми. Бу турдаги ҳужумларни учинчи томон қўллаб-қувватлайди. Улар тўсатдан пайдо бўлади, улар бизнес ёки шахс кимнингдир манфаатларига таъсир қилганда содир бўлади.[7]
Қора ПРга қарши курашиш усуллари
Вазиятни янада ёмонлашишини олдини олиш мақсадида имижга қилинган ҳужумларни тез фурсатда қайтариш керак бўлади. Мутахассислар қора ПРга қарши туришни қуйидаги усулларини аниқлашган:
- Қарши ҳужум. Қора ПР нишонига айланган обект рақибига (яъни қора ПРни ташкиллаштирган шахс ёки гуруҳга) ўз стратегиясини қарши қўллайди.
- Флаш. Тарқатилаётган маълумотни томошабинлар учун долзарблиги билан соя қиладиган янгилик яратиш керак бўлади. Асосийси, бу янгиликлар тасмаси ҳеч қандай ҳолатда қора ПР билан кесишмаслиги керак, яъни у бошқа ахборот маконида ётиши керак бўлади.
- Ҳужумнинг тартибсизлиги. „Олдини ола олмадингми, унда уни бошқар“ шиори ушбу қарши кураш усулининг тўлиқ мазмунини очиб беради. Рақобатчилар А обектни истеъмолчиларни алдашда айблаб, у ҳақида ёмон нарсаларни ёзишдими? Бунда А обектнинг ўзи тармоқни ўзига қарши кулгили ва бемаъни айбловлар билан тўлдиради, шунда қора ПРчиларнинг овози умумий оқимга ғарқ бўлади.[8]
Адабиётлар:
Антон Вуйма, Черний ПР. Защита И Нападениэ В Бизнесе И Не Толко (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-04-29 санасида архивланган)
А. В. Чубукова, Л. В. Илясова, И. В. Помаз ЧЕРНИЙ ПР: ОСНОВНИЕ ФОРМИ И МЕТОДИ
Анна Сазонова. Когда черний пиар работаэт на руку: кейс агенцтва 1ПС.РУ
Манбалар:
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „Wҳат Ис Блаcк ПР анд Ҳоw то Фигҳт wитҳ Ит“.
- ↑ „ЧЕРНЫЙ ПР: ОСНОВНЫЕ ФОРМЫ И МЕТОДЫ“.
- ↑ „Публиc релатионс ин а неw лигҳт – тҳе эвил сиблинг оф ПР“.
- ↑ „ЧЁРНЫЙ ПИАР Что такое черный пиар?“.
- ↑ „Черный ПР. Защита И Нападение В Бизнесе И Не Только“. 2012-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июл.
- ↑ „Дарк ПР пурпосес, Блаcк ПР анд Ҳоw то Фигҳт wитҳ Ит“.
- ↑ „Разновидности атак в черном пиаре“.
- ↑ „Как противостоять черному пиару?“.