Қора қути овозни ёзиб олувчи ускуна ва парвоз маълумотларини қайд этувчи детектордан иборат қурилма бўлиб, манашу икки мослама умумий қилиб қора қути деб аталади.[1]

Овозни ёзиб олувчи ускуна. Парвоз қайди, очилмасин ёзуви ёзилган. инг.: ФЛИГҲТ РЕCОРДЕР ДО НОТ ОПЕН

Этимология

Унинг ранги эса умуман қора эмас, балки зарғалдоқ рангда бўлади. Уни қора дейилиши эса ҳалокатлар билан боғлиқ. Ҳозирги тижорий ва корпоратив лайнерларнинг барчаси ушбу қурилма билан жиҳозланган бўлади.

Ишлаш принсипи

Қора қутидаги овоз ёзиш ускунаси учувчилар нима деяётгани ҳамда атрофдаги бошқа овоз ва шовқинларни ёзиб олади. Бу эса учувчиларнинг оҳирги сўзлари нима бўлгани, ҳалокатга нима сабаб бўлгани аниқлаш ҳамда имкнонини беради. Парвоз маълумот детектори эса вақт, парвоз баландлиги, тезлик ҳамда самолёт қай тарафга учаётгани ҳақидаги маълумотларни қайд этиб боради.

Ҳозирги замонавий детекторлар юқорида санаб ўтилганларга қўшимча равишда бошқа кўплаб маълумотларни қайд этиб бориш имкониятига эга. Қора қути ўзида оҳирги 25 соатлик маълумотларни сақлаб қола олади. Қути топилгач, унда сааланиб қолган маълумотлар мутахассислар томонидан таҳлил қилиниб, ҳалокат сабаблари оммага эълон қилинади. У одатда самолёт дум қисмига ўрнатилади.

Қора қутига УЛБ деб номланган ускуна ўрнатилган бўлиб, қути сувга тушиши ёки ерга урилиши билан ҳарактга келад ва сигнал юборишни бошлайди. У 426 метр чуқурликдан сигнал бера олади. Қора қути жуда мустаҳкам қилиб ишланган бўлиб, у −55° совуқ ҳамда +70 °C даража иссиққача чидамли корпусга эга. Ҳатто портлаш зарби ёки ёнғин ҳам қути ичидаги детекторларга зарар етказмай, маълумотларни бус-бутун сақланишини таъминлайди. Лекин, баъзида қутининг сигнал юборувчи қисми ишдан чиқиб, қути топилишини анча қийинлаштириши мумкин. Баъзида қора қути умуман топилмаслиги ёки узоқ вақтда топилиши мумкин.

Фаолияти

2009-йилда Аир Франcе авиокомпаниясига тегишли Аирбус А330-203 лайнери Рио де Жанеиродан Парижга учаётиб бортида 216 йўловчичиси билан Атлантика океанига қулаб тушди. Ҳалокатда ҳеч ким тирик қолмади. Унинг қора қутисини топишга эса 2 йил вақт кетди ва таҳлиллар натижаси ҳалокатга учувчи сабаб бўлганини кўрсатди.

Ихтирочиси

Қора қути Австарлиялик олим Девид Уоррен томонидан 1950-йилларда ихтиро қилинган бўлиб, бу ихтирога унинг Cомет номли самолёт ҳалокатини текширишга жалб қилиниши сабаб бўлган. 1957-йилда биринчи қора қути ускуналари ишлаб чиқарилди ҳамда 1960-йилда Австралияда содир бўлган сирли ҳалокат унинг бириничи синовдан ўтиши бўлди. Ҳалокат сири қора қути ёрдамида осонликча тушунтириб берилгач, бундай қутиларни барча самолётларга ўрнатишни бошладилар.

Манбалар

  1. ↑ ҚОРА ҚУТИ НИМА ЎЗИ?[сайт ишламайди]