Қора тош (араб. ҳажар ал-асвад) — мусулмонлар зиёрат қиладиган тош. Кумуш чамбар билан бирлаштирилган бир неча бўлакдан иборат. У Каъба деворларидан бирига ташқаридан жойлаштирилган. Маккага ҳаж зиёратига борган мусулмонлар уни табаррук ҳисоблаб ўпадилар ёки қўл теккизиб зиёрат қиладилар. Қора тош Аллоҳнинг амри билан жаннатдан келтирилган деган ривоят бор. Ушбу тошда ҳеч бир илоҳий хусусият ё'қ бо'либ, ҳаж зиёратига борган мусулмон уни о'па олмаса ёки ушлай олмаса қилган ибодатига камчилик етмайди. Ҳазрати Умар ибн Хаттоб родияллоҳу анҳу бу амалга қарата, Росулуллоҳ алайҳиссалом қилганликлари учун қилаётганини, суннат амал эканини айтади. Бу амал суннат амал бо'либ, уни бирор сабабдан бажара олмаган киши маломат қилинмайди.

Яна қаранг


Манбалар