Қорабузов, кичик қоравой — куракоёқлилар туркумининг қоравойлар оиласига мансуб қуш. Жан. Европа, Кичик ва Ўрта Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда ҳам текисликдаги сув ҳавзаларида учрайди. Денгиз ва чучук сувли ҳавзаларнинг оролларида, қамишзор ва дарахтзор қирғоқларида яшайди. Сувда яхши сузади ва шўнғийди. 3—5 ёшида вояга етади. Уясини колония бўлиб қамишлар, ўтлар орасига, дарахтларга қуради. Март — апрел ойларида 4—6 та тухум қўйиб, 28—29 кун босади. Болалари июн — июл ойларида мустақил ҳаёт кечиришга лаёқатли бўлади. Фақат балиқлар билан озиқланади. Ҳавза балиқчилик хўжаликларига зарар келтиради. Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Биологик классификация

Синонимлари

Пҳалаcроcорах пйгмеус

Манбалар

  1. ↑ БирдЛифе Интернатионал (2019). "Миcроcарбо пйгмаэус". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2019: э.Т22696734А155598552. дои:10.2305/ИУCН.УК.2019-3.РЛТС.Т22696734А155598552.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/22696734/155598552. Қаралди: 12 Новембер 2021. Қорабузов]]