Қорачиттак - чумчуқсимонлар туркумига мансуб қуш. Европа, Жанубий Сибир, Шарқий ва Жанубий Хитой, Эрон, Кавказда, Ўрта Осиёнинг шарқий Тяншан қисмида тарқалган. Қаноти 55–58 мм, вазни 9—10 г. Боши, томоғи ва кўкраги қора. Усти тўқ кулранг. Қорин қисми оч жигарранг. Юм-шоқ тўшамали ковакларга уя қуради. Йилига 2 марта 7—11 тадан тухум қўйиб, 12—14 кун босади. Полопонларини уясида 20 кун озиқлантиради. Ҳашаротлар тухумлари ва личинкалари ҳамда ўсимликлар уруғи билан озиқланади. Қ. қишга захира озиқ тўплайди. Урмон хўжалиги учун фойдали куш.