Qoradaryo (daryo)
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Қорадарё (дарё) | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 111 |
| Давлат | |
Қорадарё — Самарқанд вилоятидаги дарё. Зарафшон дарёсининг чап тармоғи. Узунлиги 111 км. Зарафшон дарёси Самарқанддан 7 км қуйида (Чўпонота тепалиги ёнида) иккига — Оқдарё (ўнг) ва Қорадарё (чап) га ажралади, Янгиработ шаҳарчаси яқинида яна бирлашади. Зарафшоннинг Оқдарё ва Қорадарёга ажралиш жойида Самарқанд гидротугуни қурилган (1974). зарафшон дарёси сувининг кўп қисми Қорадарёга оқизилади. қ. сувидан Каттақўрғон сув омборини тўлдириш учун фойдаланилади. Қдан бир неча каналлар сув олади. Бу каналлар орқали Оқдарё, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Навоий вилоятининг Хатирчи туманларининг ерлари сув билан таъминланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |