Қорагиё, Ботир — Қозоғистондаги энг чуқур ботиқ. Манғишлоқ вилоятида жойлашган. Океан сатҳидан 132 м паст. Манғишлоқ платосида. Каспий денгизининг шарқий соҳилида. Узунлиги 85 км, эни 10–25 км. Туби шўрхок.