Qorakamar
Қоракамар — Сурхондарё вилоятидаги Калиф-Шеробод қатор тепаликларида жойлашган тош даври макони. 1875 йилда Н. А. Маев томонидан текширилган. Қ.нинг 3 та ғоридан одамлар, отлар ва итларнинг қўпол чизилган тасвири топилган. Н. А. Маевнинг тахминича, бу тасвирлар чўпонлар томонидан чизилган. Кейинчалик 1940-йилда Сурхондарё вилояти ўлкашунослик музейи (раҳбари Г. В. Парфенов) томонидан текширилган. Текширишлар натижасида бу ерда будда монастири бўлгани, у Эски Термиздаги Қоратепага ўхшаш эканлиги аниқланган. 1987—88 йилларда Ўзбекистон санъацҳунослик экспедицияси ва Сурхондарё вилояти ўлкашунослик музейи томонидан мукаммал текширилган. Қ. ғор мажмуаси П шаклидаги май-дондан (55х36) иборат, бир томони очиқ, қолган томонлари тупроқ билан ўралган, унда 2 ярус (қават)да ғорлар жойлашган. Пастки қаватда 3 та ғор (уз. 10–12 м, кенглиги 4–6 м, баландлиги 4 м яқин). 2-қаватда унча катта бўлмаган сунъий ғорлар жойлашган. Унда ҳайвонлар, яъни 2 ўркачли туялар, қуш, инсон кафти, қиличлар, махсус белги — тамға, деворга ёзилган 12, 15, ХВИ асрларга оид араб ёзувлари бор. Қ.да бақтрий, юнон ва рим ёзувлари ҳам топилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |