Qorakosov
Қоракосов — илдиз бўғзи ва поя асоси қорайиши билан кечадиган ўсимлик касаллиги. Замбуруғ ва бактериялар қўзғатади. Асосан, карам, картошка, сабзи, мевали дарахт кўчатлари, дуккаюти ем-хашак ва бошқа экинлар зарарланади. Карам Қ.и карам ва гулкарам, колраби, редиска ва бошқаларни зарарлайди. Касалланган ўсимлик сўлийди, илдиз бўғзи қораяди, чирийди, кўпинча ингичка ипли оқ ғубор билан. қопланади. Қ. билан зарарланган кўчат нобуд бўлади. Картошка Қ.ини тупроқ бактерияси қўзғатади. Зарарланган ўсимлик барглари сарғаяди, буралади ва сўлийди. Тупроқ устидан 10 см гача бўлган чуқурликда поя қорайиб чирийди, касалланган поялар ердан осон суғурилади; туганак ҳосил бўлиши қийин кечади, ҳосил бўлган туганаги ҳам зарарланади.
Кураш чоралари: уруғликни дорилаш, соғлом уруғ, кўчат экиш; зарарланган ўсимликларни суғуриб, даладан чиқариб ташлаш.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |