Qoraqamish
Қорақамиш — Тошкент шаҳрида жойлашган Собир Раҳимов туманидаги турар жой даҳаси. Т.Горнадзе, Т.Курдиани, Д.Каримова ва бошқалар лойиҳаси асосида 1966-йил қурилиш ишлари бошланган. Лойиҳа композициясида шаҳар транспорти, савдо шохобчалари, маиший хизмат корхоналари ва муассалари билан мос ва қулай жойлашиши кўзда тутиб ўтилган. Қорақамиш, Сағбон, Келес йўли ва бошқа кўчалари асосий кўчалари ҳисобланади. Қорақамиш ҳудудида Қорақамиш деҳқон бозори, савдо ва овқатланиш мажмуалари, супермаркетлар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, ресторан ва кафелар, маъмурий бинолар жойлашган. [1]
Манбалар
- ↑ Тўхлиев, Нурислом, эд (2009). "Қорақамиш". Тошкент: Энсиклопедия. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти. п. 738.