Qoraqobiq
Qiyofa
Қорақобиқ, қорақовуқ — чучмомадошларга мансуб кўп йиллик пиёзли доривор ўсимликлар туркуми. Ўзбекистонда Северсев Қ.и ёки Қ. тури ўсади. Пиёзи тухумсимон, усти қора пўст билан ўралган. Пиёзидан уз. 20 см, эни 1,5 см ча барглар ўсиб чиқаш. Июннинг охи-рида барглари қуриб, августда баргсиз соябон тўпгулли поя ҳосил қилали. Гуллари воронкасимон, сарғиш-қизил. Уруғи қора, жигарранг. Тошкент вилоятининг Сижжак, Бурчмулла, Чимён, Заркент қишлоқлари атрофларида, Қоржантов, Чатқол тизма тоғларининг тошли ва шағалли ёнбағирларида 1700–1900 м баландликларда ўсади. Пиёзи, барги ва уруғидан 12 хил алкалоид ажратиб олинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |