Qoraqum
Қорақум — Осиёдаги энг катта қумли чўл. Ўрта Осиёнинг жан.да. Туркманистоннинг асосий қисмини эгаллайди. Шимолида Сариқамиш ботиғи, шимоли-шарқда ва шарқда Амударё водийси, жануби-шарқда Қорабел ва Бодхиз қирлари, жанубида Копетдоғ этаклари, ғарбда қад. дарё ўзани Ўзбўй билан чегарадош. Майдони 400 минг км2. Қорақумнинг асосий қисми ёш грабенда жойлашган пасттекисликдан иборат. Ўртача баландлиги 100 м, жануби-шарқида 200–300 м, шимоли-ғарбида эса 30–50 м. Қорақумда палеоген даврининг охири (олигоцен)гача денгиз режими ҳукм сурган. энгиз чекингач, аллювиал ётқизиқлар тўпланган. Қорақумнинг шимолий қисмлари Амударё, жанубий қисмлари Тажан, Мурғоб дарёлари ва Копетдоғдан оқиб тушган қад. дарё ётқизиқларидан ҳосил бўлган. Қорақум табиий географик жиҳатдан уч қисмга: Унғузорти Қорақум (шим.да), Марказий (Паст) Қорақум ва Жануби-Шарқий Қорақумга бўлинади. Қорақумнинг морфоскулптура релефи жуда мураккаб. Унда тўзима бархан қумлари, бархан занжирлари, пастак кум тепалари, дўнг қумлар, қатор тепа қумлари ва кўзанак қумлар каби эол релеф шакллари кенг тарқалган. Пастқам ерларда шўр, шўрхок ва тақирлар учрайди. Қорақумнинг 9/10 қисми қумли ерлардан иборат. Қатор тепа қумлари Марказий Қорақум билан Унғузорти Қорақумида кенг тарқалган. Улар меридианал йўналган, мустаҳкамланган узун қум тепаларидир. Жануби-шарқ ва марказий қисмларида қатор тепа қумларининг баландлиги 3–5 м дан 30 м гача, улар орасидаги чуқурлик (жўяк)ларнинг эни 150–200 м. Қад. Амударёнинг миоцен ва плиоцен гил-қум ётқизиқларидан тузилган Унғузорти Қорақумида қатор тепа қумларининг баландлиги 40–60 м, улар оралиғи эса ўртача 0,5 км бўлган қатор шўрхок сойликлардан иборат. Унғузорти платоси эпигерсин плитада жойлашган бўлиб, устини қалин мезокайнозой ётқизиқлари қоплаган. Платонинг юзаси нисбатан текис бўлиб, кўпроқ палеоген даврининг қумтош, мергел ва гилларидан ташкил топган. Булар орасида гипс ва олтингугурт қатламлари учрайди. Марказий (Паст) Қорақум чекка букилмада жойлашган бўлиб, палеозой жинсларидан иборат. Амударё Марказий Қорақумдан (бундан тахминан 20—30 минг йил аввал) оқмай қўйган. Ҳазар денгизи (тахминан 15—20 минг йил аввал) Марказий Қорақумда сатҳи 50 м мут-лақ баландликдаги кенг қўлтиқ ҳосил қилганда, унинг суви шўр эди, чунки Амударё Хоразм ботиғи томон оққан.
| Қорақум туркм. Garagum | |
| Сунъий йўлдошдан олинган сурат | |
| Координаталари: Миссинг латитуде | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | Ўрта Осиё |
| тйпе | қумли |
| Майдони | 350 000 км² |
| Кўллар | Сариқамиш кўли, Туркман кўли |
| Каналлар | Қорақум канали |
| Воҳалар | Тежен воҳаси, Марв воҳаси |
| Январ ойи ўртача ҳарорати | — 5°С + 3 °C |
| Июл ойи ўртача ҳарорати | 28°С — 34 °C |
| Йиллик ёғингарчилик миқдори | 60 — 150 мм |
Қорақумнинг иқлими кескин континентал, қуруқ субтропикка хос хусусиятлари бор (мўътадил ҳаво массалари ёзда тропик ҳаво массалари билан алмашиниб туради). Шимолида январнинг ўртача температураси —5°, жанубида 3°, июлники шимолида 28°, жанубида 34°. Ҳаво трасининг суткалик амплитудаси жуда катта (50°гача, тупроқда 80°гача). Йиллик ёғин 60 мм дан 150 мм гача (жан.да кўпроқ). Ёғиннинг 70% ноябр—апрел да ёғади. Вегетация даври 220—275 кун. Йилига 30—60 кун гармсел эсади. Қорақумнинг шимоли-шарқий чегарасидан Амударё оқиб ўтади; Тажан ва Мурғоб дарёлари қумга сингиб кетади. Қорақум грунт сувларига бой: Амударё яқинида 3–6 м дан (бу дарё Қорақумдаги ҳамма ер ости сувларининг асосий манбаидир), Қорабел қирларида 300 м гача чуқурликда ётади. Қорақумда бўз қўнғир (асосан, Унғузорти Қорақумда), чўл қум тупроқлари, шўрхоклар ва тақир тупроқлар тарқалган. Жанубий ва жануби-шарқий қисмларида қисман бўз тупроқлар учрайди. Баҳорда Қорақумнинг бархан қумларидан ташқари ҳамма ҳудуди эфемер ва эфемероидлар билан қопланади. Ранг (илоқ) қўйларнинг асосий озуқаси, оқ ва қора саксовул, буталардан қандим, қуён-суяк, чаканда, астрагаллар Қорақумнинг тро-пик ўсимликларидир. Бархан қумларини мустаҳкамлашда селин, қуёнсуяк ва қандим, черкез катта аҳамиятга эга. Сут эмизувчи ҳайвонлардан жайран, қарсақ тулки, бўри, бархан мушуги, дашт мушуги, кемирувчилар учрайди. Қушлардан бойқуш, тўрғай, чўл қарғаси, чумчуқлар яшайди. Судралув-чилардан илонлар (чарх илон, ўқ илон, дашт бўғма илони, кўзойнакли илон ва бошқалар), калтакесаклар — ага-ма, геккон, эчкемар (уз. 1,5 м гача), дашт тошбақаси хос. Фаланга, қорақурт ва чаёнлар бор. Чўлнинг кўп қисми қўй ва туялар учун йил бўйи яйлов. фойдали қазилмалари: олтингугурт, нефт, газ. Қорақумнинг жанубий қисмидан Қорақум канали ўтган. Қорақум орқали Ўрта Осиё — Марказ газ қувури ўтказилган. Қорақумда экстенсив чорвачилик мавжуд. Дарахтлар ўтказиш ва кўчма қумларни мус-таҳкамлаш ҳамда яйлов ўсимликлари фитомелиорацияси бўйича ишлар амалга оширилган. Жануби-Шарқий Қорақумда Турк-манистон Фанлар академиясининг Репетек қумли чўл илмий тадқиқот стансияси жойлашган.
Адабиёт
- Федорович Б. А., Лик пустини, М., 1954; Бабаев А. Г., Пустиня Каракуми, Ашхабад, 1963; Туркменистан, М., 1969; Петров М. П., Пустини земного шара, Л., 1973; Пустини Сентралной Азии, М. — Л., 1966-67.
Мурод Маматқулов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |