Қорасув канали (Ўнгқирғоқ Қорасув канали) – Тошкент вилоятидаги канал. Тошкент вилоят Қибрай тумани ҳудудида, Оққовоқ-2 ГЕСнинг пастки ўнг қирғоғидан бошланади.

Қорасув канали
Qorasuv kanali Militsiya akademiyasi yaqinda
Қорасув канали Милиция академияси яқинда
Тавсиф
Узунлиги 35 км
Сув сарфи 18 м³/с
Сув оқими
Бошланиши Бўзсув
 · Бошланиш жойи Оққовоқ-2 ГЕСнинг пастки ўнг қирғоғи
Давлат

Тавсифи

Узунлиги 35 км (шундан 24 км Тошкент шаҳри ҳудудида), сув сарфи 18м³/сек. Ўртача чуқурлиги 1,5–2 м, эни 10–14 м. Каналнинг бош тўғонига темир-бетон ётқизилган. Қорасув канали сувларидан 4,1 минг га экин майдонини сув билан таъминлайди.

Оққовоқ ГЕСи (2-ГЕС) остидаги Бўзсув каналидан бошланади. Аввал шарққа, сўнгра жануби-ғарбга қараб оқади. Тошкент вилоятининг Қибрай, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Сергели туманлари ҳудудидан оқиб ўтади.

Канал бўйида Тошкент халқаро аэропорти, Тошкент трактор заводи, ТАПОиЧ ишлаб чиқариш бирлашмаси, „Электроаппарат“ заводи, Аҳмад Югнакий турар-жой массивлари, Гагарин ва Татарский қишлоқлари, кичик қабристонлар (битта православ) жойлашган.

Каналнинг Кичкина Қорасув („Кичик Қорасув“) ён канали бор, у Тошкентнинг шимоли-шарқий қисмида Шўртепа тепалигидаги православ қабристони ёнида асосий канал билан бирлашади[1].

Қорасув ирмқолари

Тўртариқ – ўнг ирмоғи, Аҳмад Югнакий массивидан бошланади. Мирзо Улуғбек тумани ҳудуди орқали жануби-шарқий йўналишда оқади.

Урус – чап ирмоғи, Қорасув сувининг катта қисми шу ирмоққа қуйилади. Сергели туманидан бошланади, аэропорт яқинида жануби-шарққа бурилади. Тошкент вилоятида Хонобод ва Оқтепа аҳоли пунктларидан ўтади. Тошкент- Ангрен темир йўлига етиб, жанубга бурилади. Сергели вокзали ҳудудида Чортоқ ариғига (Чирчиқ дарёсининг бир тармоғи) қуйилади.

Эски Полвон – аэропорт яқинида бошланадиган ирмоқ[2].

Тарихий воқеалар

1799-йилда Қорасув бўйида Тошкент беклиги ва Қўқон хонлиги қўшинлари ўртасида жанг бўлиб ўтди, унда Тошкент ҳукмдори Юнусхўжа босқинчиларни енгиб, 70 кишини асирга олди (кейинчалик улар омма олдида қатл этилди).

1865-йилда Шўртепа ҳудудида Қорасув ва Кичкина-Қорасув каналлари қўшилиш жойида, генерал Михаил Черняэв бошчилигидаги рус қўшинлари лагери жойлашган эди. 9-май куни Салор ва Дархон ўртасидаги тўқнашувда ғалаба қозониб, разведкачилар отрядини таъқиб қилаётган лашкарбоши Алимқул бошчилигидаги қўқон қўшинлари қароргоҳга ҳужум қилади. Шафқациз отишма қўл жангига айланиб кетди. Қўқон хонлиги қўшинлари мағлубиятга учради, Алимқулнинг ўзи ярадор бўлди. 25 нафар ҳалок бўлган рус аскари дафн этилган жойда Тошкентдаги биринчи православ қабристони пайдо бўлиб, бугунги кунгача сақланиб қолган[3][4][5].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Добросмысловъ А. И.. Ташкентъ въ прошломъ и настоящемъ. Историческій очеркъ.. Ташкентъ: Типография Порцева, 1912 — 168-бет. 
  2. ↑ П. Баратов, Қ. Холматов. Тошкент шаҳрининг ирригация шохобчалари. 
  3. ↑ Соколов Ю. А.. Ташкент, ташкентцы и Россия, 10000 экз, Ташкент: Узбекистан, 1965 — 90-бет. 
  4. ↑ История Ташкента (с древнейших времён до победы Февральской буржуазно-демократической революции). Ташкент: «Фан» УзССР, 1988 — 88-бет. ИСБН 5-648-00434-6. 
  5. ↑ „Международное информационное агентство «Фергана» — Олег Байрамов. Узбекистан: Православные Ташкента отметили родительский день (фото, видео)“. www.фергананеwс.cом. 2018-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.