Qoraterak
Қоратерак — толдошларга мансуб дарахт. Россиянинг Европа қисми, Сибир ва Ўрта Осиёда кўп тарқалган. Икки уйли ўсимлик. Бўйи 25 м гача, диаметри 4 м га етади. Танаси йўғон, кулранг пўстлоқ билан қопланган. Барги учбурчак, майда аррасимон қиррали, узун бандли, навбатлашиб жойлашган. Барг чиқаришдан олдин гуллайди. Гуллари майда, бир жинсли, кучала тўпгулга йиғилган. Меваси кўп уруғли, пишганда 2—4 паллага бўлинадиган кўсакча. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларида манзарали дарахт сифатида ўстирилади. Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ёввойи ҳолда учрайди. Қ.нинг барг куртаги таркибида эфир мойи, смола. органик кислоталар, гликозидлар, ош-ловчи ва бўёқ моддааар бор. Халқ табобатида Қ.нинг барг куртагидан тайёрланган дамлама ҳароратни пасайтирувчи, юрак фаолиятини яхшиловчи восита сифатида ишлатилади. Урути, қаламчаси ва илдиз бачкиларидан кўпайтирилади. Дарахтзорлар ва дарё бўйларида ўрмонлар барпо қилишда фойдаланилади. Ёғочи юмшоқ.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |