Қоратол - толдошларга мансуб дарахт тури. Бўйи баланд, 20 – 30 м, танаси пўстлоғи, новдалари жигаррангқизил, туксиз. Барглари наштарсимон, қирралари йирик тишчали. Тўпгули айрим жинсли кучала, барглари чиқиши билан бир вақтда гуллайди. Меваси икки чанокди кўсак. Уруғи майда, узун тукли. Дарё бўйларида, шўр тупроқларда ўсади. Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида манзарали ўсимлик сифатида экилади, иҳота дарахтзорлари барпо этишда фойдаланилади. Новдаси (хивчини)дан саватлар тўқилади. Қаламчаси ва пояларидан экиб кўпайтирилади.