Qoraunaslar
Қораунаслар, никудерлар (мўғулча: караунас) — ўрта асрлардаги мўғул қабилаларидан бири. «Жоме ат-таворих» ҳамда бошқа ўрта аср манбаларида тилга олинган. Ҳозирги вақтда ҳазораларнинг этник таркибига киради.
| Қораунаслар | |
|---|---|
| Ўз номи | мўғулча: караунас |
| Ҳозирги жойлашув ареали ва аҳоли сони | |
|
Мўғулистон Чиғатой улуси Ҳулокуийлар давлати Афғонистон | |
| Тил | мўғул |
| Дини | тангричилик, шомонлик |
| Ирқий тури | монголоид |
| Этник гуруҳлар | сулдуслар, қавчинлар, арлотлар, барлослар, жалойирлар |
| Келиб чиқиши | сянбилар, дун-хулар, ҳунлар, шивейлар |
Этноними
«Жоме ат-таворих» манбасида ушбу этноним қараунас кўринишида акс этган[1]. Ўша манбанинг мўгулча таржимасида эса этноним караунас ва карунас тарзида келган[2]. Қораунаслар никудер номини Чиғатойхоннинг набираси — Никудер номидан олишган.
Қораунас ёхуд қорақунас мўғул тилида лайлак маъносини англатади[3]. Мўғуллар (Мўғулистон) қораунаслар деб чиғатойлар (Чиғатой улуси аҳолиси)ни аташган[4]. Мўғуллар келиб чиқиши аралаш бўлган (асл мўғул бўлмаган) одамларни «қораунас = қорағунас» дея чақиришган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, туркманлар орасида «гарнас» этноними «аралаш», «конгломерат» маъносини билдиради. Шунингдек терминнинг қарагунас[5], караун[6], қараун, карционас, скарани, камонас, скерани[7] каби шакллари мавжуд.
Тарихи
«Жоме ат-таворих»да қораунаслар қуйидаги амирлар назорати остидаги қабилалар сифатида тилга олинади: қўнғирот қабиласидан Беки баҳодир, сулдус тармоғидан бўлган илдуркин қабиласидан Ханду битикчи, мангут қабиласидан Хулкуту қўрчилар шулар жумласидандир[1]. Айрим қарашларга кўра, қораунаслар мўғулларнинг сулдуз қабиласининг бир тармоғи деб қаралади[5][8]. Қораунаслар Афғонистонда жойлашган мўғул жангчиларининг авлодларидир[9][10][11][12][13][14]. Улар ҳазоралар учун аждодлар гуруҳларидан бирига айланишди ва этник гуруҳлардан бири сифатида уларнинг таркибига киришди. Ҳазоралардан ташқари, қораунасларнинг бир қисми қирғизлар (жору қабиласининг адигене тармоғидаги қарақунақ қавми) таркибига кирган[15].
Бобур Кобулистонни шундай таърифлаган:
Кобул вилоятида турли қабилалар: аймоқлар, турклар ва араблар водий ва текисликларда яшайди; шаҳарда ва баъзи қишлоқларда сартлар яшайди, бошқа қишлоқлар ва минтақаларда эса пошойи, паражий, тожиклар, бирклар ва афғонлар яшайди. Ҳазора ёхуд никудерий қабилалари Ғазни тоғларида яшайди; ҳазоралар ва никудерларнинг айримлари мўғул тилида сўзлашадилар[16].
Қораунас атамаси мўғуллар томонидан мўғулларнинг маҳаллий аҳоли билан аралашишидан ҳосил бўлган қабилаларни билдириш учун қўлланган. Марко Поло айтиб ўтган қораунаслар Форснинг шарқий чегаралари бўйлаб тарқалган; бундан ташқари, Еттисув ва Шарқий Туркистон мўғуллари темурийларга бўйсунувчи чиғатойларни ҳам қораунаслар деб аташган[7].
Қораунасларнинг Никудер атрофида бирлашиши
Қораунасларнинг изоляцияси Ҳулокуийлар давлати ҳамда Чиғатой улусига хос бўлган муаммолар ва фуқаролар тўқнашуви пайтида ХИИИ асрнинг 70-80-йилларида содир бўлган. Уларни бирлаштирган шахс Чиғатойнинг набираси бўлган атоқли мўғул қўмондони Никудер эди. У 1249-йилда Ҳиндистон ва Сейистон томон йўналтирилган мўғул қўшини қўмондонларидан бири эди. Ҳулокунинг 1256-йилдагу ғарбга юришларида Никудер Қутбуқа билан биргаликда ўз қўшинининг чап қанотини бошқарган. Никудер вафотидан сўнг Кармон ҳамда Хуросон жануби-шарқидаги оиласи ва энг яқин шериклари билан биргаликда Никудери ўрдаси деб номланувчи қораунасларнинг мустақил ҳарбий кўчманчи уюшмага асос солишган. Икки аср давомида қораунаслар Чиғатой улусининг ғоят қобилиятли ҳарбий-сиёсий кучлари бўлишган. Ҳиндукуш яқинидаги стратегик ҳудудларни эгаллаб, улар Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Эрон ўртасидаги асосий йўлларни назорат қилишган. Бу ҳолат уларни ХИИИ—ХВ асрнинг энг муҳим сиёсий иттифоқи сифатида тархига муҳрлади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Рашид ад-Дин. „Сборник летописей. Том И. Книга 1. Раздел 4 / Л. А. Хетагуров, А. А. Семёнов“.
- ↑ Рашид ад-Дин. Судрын чуулган. Нэгдүгээр боть. Нэгдүгээр дэвтэр, Улаанбаатар — 119, 131-бет.
- ↑ Молдобаев И. Б.. Эпос «Манас» как источник изучения духовной культуры киргизского народа. Илим, 1989 — 30-бет. ИСБН 978-5-8355-0191-5.
- ↑ Бартольд В. В.. Сочинения. Том В. Работы по истории и филологии тюркских и монгольских народов. Москва: Наука, 1968 — 170-бет.
- ↑ 5,0 5,1 Каратаев О. К. „Этнокультурные связи кыргызов (по материалам родоплеменных тамг, этнонимов, топонимов, этнографических данных)“. Кыргызско-Российский Славянский университет. Кафедра истории, культурологии и рекламы.[сайт ишламайди]
- ↑ Массон В. М., Ромодин В. А.. История Афганистана. Том И. С древнейших времен до начала ХВИ века. Москва: Наука, 1964 — 290-бет. [сайт ишламайди]
- ↑ 7,0 7,1 Путешествие Марко Поло. Литрес, 2019 — 218-бет. ИСБН 978-5-04-182505-8.
- ↑ Олзҳобаĭ Кубатбек уулу Каратаэв, Салаĭдин Нуралиэвич Ėралиэв. Кйргйз ėтнографии︠а︡сй бои︠у︡нча сȯзду̇к. Бийиктик, 2005 — 217-бет.
- ↑ Чристопҳ Баумер. Тҳе Ҳисторй оф Cентрал Асиа: Тҳе Аге оф Ислам анд тҳе Монголс. Блоомсбурй Публишинг, 2016 — 242-бет. ИСБН 978-1-83860-940-5.
- ↑ Петер Жаcксон, Лаwренcе Лоcкҳарт. Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран. Cамбридге Университй Пресс, 1986 — 43—52-бет. ИСБН 978-0-521-20094-3.
- ↑ Эрик Грен. Ориэнталиа Суэcана. Алмқуист & Wикселл Периодиcал Cомпанй, 1987 — 20-бет. ИСБН 978-91-22-01308-2.
- ↑ Георге Лане. Тҳе Монголс ин Иран: Қутб Ал-Дин Ширази'с Акҳбар-и Могҳулан. Роутледге, 2018. ИСБН 978-1-351-38752-1.
- ↑ Империал статеcрафт: политиcал формс анд течниқуэс оф говернанcе ин Иннер Асиа, сихтҳ-тwентиэтҳ cентуриэс. Cентер фор Эаст Асиан Студиэс, Wестерн Wашингтон Университй фор Монголиа анд Иннер Асиа Студиэс Унит, Университй оф Cамбридге, 2006 — 155, 220-бет. ИСБН 978-0-914584-27-8.
- ↑ Франз Счурманн. Тҳе Монголс оф Афгҳанистан: Ан Этҳнограпҳй оф тҳе Могҳôлс анд Релатед Пеоплес оф Афгҳанистан. Моутон, 1962 — 20-бет.
- ↑ Абрамзон С. М., Тавышалиев С. Т.. Киргизы и их этногенетические и историко-культурные связи. Кыргызстан, 1990 — 58-бет.
- ↑ Бабур-наме. Перевод М. Салье. Т.: Главная редакция энциклопедий. 1992, С. 145 — 146.