Қоравой[1] ( лотинча: Плегадис фалcинеллус) — ибислар оиласига мансуб кенг тарқалган қуш.

Қоравой
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Қушлар
Оила: Ибиссимонлар
Уруғ: Плегадис
Турлари: Қоравой
Халқаро илмий номи
Плегадис фалcинеллус (Линнаэус, 1766)

Умумий характеристика

Қоравой — ўртача ўлчамдаги қуш саналади. Тана узунлиги 48-66 см (ўртача тахминан 56 см), қанотлари қоққанида 88-105 см, қанот узунлиги 25-30 см, тумшуғи узунлиги 9-11 см. Тана вазни 485 дан 970 г гача ўзгариши мумкин. Катта қушлар тўқрангга эга - бронза ва яшил, металл ва  жигарранг уйқаш бўлиб кетган. Кичик қоравойлар жигарранг бўлиб, бош ва бўйнига оқ чизиқлар тортилган бўлади у вояга етган сари йўқолиб боради.

Тарқалиши

Қоравой Евроосиё, Африка, Австралия, Шимолий Америкада кенг тарқалган. Россия жанубида - Кубан, Дон, Терек ва Волга дарёларининг делталарида учрайдию Улар қишни Африка ва жанубий Осиёда ўтказадилар, айримлари қишлаш учун Кубан делтасида ҳам қолишади.

Амударёнинг қуйи қисми, Зарафшон (уялаш), Амударё ва Сирдарё воҳаларидаги сув ҳавзалари (учиб ўтиш).

Яшаш жойи

Қоравойларнинг яшаш жойлари - чучук ва озгина шўрланган сув ҳавзалари, кенг ботқоқликлар, текисликдаги қамишзорли саёз сув ҳавзаларида. Улар гала бўлиб, ба’зан 100 тагача боришади, туби лойқа, қамиш билан қопланган саёз сувларда, ба’зан шоли далаларида, нам ботқоқларда озиқланади. Улар тунни дарахтларда ўтказишади.

Сони

1960-йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий эди, ҳозирда кўплаб яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. Амударё делтасида 700–800 жуфти, Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида тахминан 100 жуфти уялайди; бир неча юзтаси учиб ўтади. Турнинг дунёдаги популясияси қисқариб бормоқда.

Кўпайтириш

Қоравой бошқа қушлар – қошиқ қушлар, сақоқушлар, турналар билан зич колонияларда қуюқ чакалакзорларда уялади. 3-6 та тўқ яшил-кўк рангли тухумлардан иборат уялашни иккала шерик томонидан амалга оширилади. Уч ҳафта ўтгач, жўжалар тухумдан чиқади. Иккала ота-она ҳам жўжаларини ташландиқ озуқалар билан боқишади, бу жўжалар тўғридан-тўғри ота-оналарнинг қизилўнгачидан озиқланишади. Кўпинча, тухум қўйишда эхтиёцизлик қилинса, я’ни тухуми яроқсиз бўлиб қолса, қоравойлар қайта тухум қўйишади. Шундан кейин, вояга етган ва полапонлар учишга тайёр бўлиб, катта сурув ҳосил қилади ва уялаш жойига кўчиб ўтади.

Муҳофаза этиш

Россия, Қозоғистон[2] ва Ўзбекистон[3] Қизил китобларига киритилган тур.

Муҳоваза чоралари

Овлаш ман этилган. Судоче, Қорақир, Денгизкўл ва Арнасой буюртмахоналарида муҳофаза қилинади. Бонн конвенсиясининг ИИ Иловасига киритилган.

Манбалар

  1. ↑ [ Бёме Р. Л., Флинт В. Е. Пятиязычный словарь названий животных. Птицы. Латинский, русский, английский, немецкий, французский / Под общ. ред. акад. В. Е. Соколова. — М.: Русский язык, РУССО, 1994. — С. 28. — 2030 экз. — ИСБН 5-200-00643-0.]
  2. ↑ [Ибисовые // Казахстан. Национальная энциклопедия. — Алматы: Қазақ энциклопедиясы, 2005. — Т. ИИ. — ИСБН 9965-9746-3-2. (CC БЙ-СА 3.0)]
  3. ↑ ҚОРАВОЙ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-08 санасида архивланган) Редбоок.уз

Адабиёт

  • Россия Федерациясининг Қизил китоби (ҳайвонлар). М.: АСТ, 2001 йил.
  • Бейчек В., Штяснй К. Қушлар. Тасвирланган энсиклопедия. Москва: Лабиринт-пресс, 2004 йил.