Qoravoylar
Қоравойлар — куракоёқли қушлар туркумининг бир оиласи. 31 тури мавжуд. Бир тури (учиш қобилиятини йўқотган) Галапагос оролларида, қолганлари Европа, Шим. Америка, Осиё, Африка, Австралия, Янги Зеландияда тарқалган. Танасининг уз. 55—92 см. Кўпчилиги қора тусда. Яхши сузади ва шўнғийди. Қ. колония бўлиб, денгизлар, сув ҳавзалари қирғоғидаги қоя, дарахт, қамишзорда уя ясайди. 4—5 та тухум қўяди. Инкубация даври бир ой давом этади. Полопонлари 7—8 ойли-гида уча бошлайди. Асосан, баликлар билан озиқланиб, балиқчиликка бир оз зарар етказади. Ўзбекистонда катта қоравой ва кичик қоравой каби турлари учрайди. Қ.нинг 3 тури Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |