Qoraxoniylar




Қорахонийлар, хонийлар, хоқонийлар — Қорахонийлар давлатини 840-1212-йилларда бошқарган туркий хоқонлар сулоласи.
Келиб чиқиши
"Қ." ибораси шартли равишда сулола номи сифатида қўлланилиб, давлат ҳукмдорлари "қорахон" — буюк хон унвони билан юритилган. Шу боис шарқ-шунос олим В.В.Григорев сулолага м деб, деб ном берган ва у илмий адабиётларда мустаҳкам ўрнашиб қолган. Қ.нинг йирик вакиллари: Абдулкарим Сотуқ Буғрохон (859 — 955), Мусо ибн Абдулкарим (955—970), Ҳасан ибн Сулаймон (977—992), Аҳмад ибн Али Арслонхон (998—1017; ҳокимият амалда укаси Наср ибн Али қўлида бўлган, у Мовароуннаҳрни босиб олган), Мансур ибн Али (1017—26), Иброҳим ибн Наср Тамғачхон (1040—70), Арс-лонхон Муҳаммад ибн Сулаймон (1102—30). 1130-йилдан салжуқийларга, 1140-йиллар бошида қорахитойларга қарам бўлган. Қ.нинг сўнгги вакили Усмон ибн Иброҳим 1212-йил Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан ағдарилиб қатл қилинган.
"Қорахонийлар" атамаси Хоқон Қорахоннинг Ислом динини қабул қилганидан со'нг пайдо бўлган. Нумизмат Торнберг эса уларнинг хонлари тутиб юрган мақомига қараб Илеклар деб атаган. Бошқалар эса Уйг'ур хоқонлиги деб аташган.
940 йил атрофида қарлуқлар Тяншан яқинидаги Боласог'ун шаҳрини босиб олишади ва янги сулола тузишади. Биринчи ҳукмдорлардан бири Абдулкарим Сотук Буг'рохон Ислом динини қабул қилади ва <<Дослан Қорахон>> номи билан шухрат топади, кейинчалик бутун сулола унинг номидан "Қорахонийлар" деб атала бошланади.
Сулоланинг буюк хонларидан бири Бог'рахон эди, Ислом оламида Хорун оти билан шухрат топган эди. У Мовароуннаҳр тахтини сомоний Нуҳдан олиб қо'яди, унинг меросхо'ри буюк Илекхон эса, Сомонийлар давлатини ё'қ қилади.
Сомонийлар давлатини қўшиб олиниши
Эндиликда Қорахонийлар Сомонийлар ҳукмронлик қилаётган Мовароуннаҳр ерларини ҳам бутунлай эгаллашга киришадилар. Бу даврда Сомонийлар давлати чуқур ички зиддиятлар, синфий ихтилофлар орқасида танглик ҳолатига тушиб қолган эди. Бундан фойдаланган Қорахонийлар ҳукмдорлари - Ҳасан ва Наср Буг’рохонлар этакчилигидаги қо’шин Сомонийлар қаршилигини қийинчиликсиз енгиб, икки бор (992 ва 999-йилларда) Бухорони эгаллайди, сомонийлар сулоласининг со’нгги вакили Исмоил ал-Мунтасир (1000-1005) ҳукмронлиги барҳам топди. Оқибатда бутун Мовароуннаҳр ҳудудлари Қорахонийлар тасарруфига о’тади. Шу тариқа, Қорахонийлар ҳукмронлиги катта ҳудудларга ёйилади.
Қорахонийлар давлатини бўлиниши

р о’рталарига келиб Қорахонийлар ҳокимияти 2 га бо’линиб кетди: Маркази Самарқанд бо’лган, Мовароуннаҳрнинг катта ҳудудларини о’зида жам этган Г’арбий хонлик; Марказий Боласог’ун бо’лган Талас, Исфижоб, Шош (Тошкент), Шарқий Фарг’она, Еттисув ва Қошг’ар ерларини таркибига олган Шарқий хонлик. Қорахонийларнинг давлат бошқарув тизими бош вазир девони Девони мустовфий Девони мушриф Девони барид Девони амид Девони ушрот Девони вақХИ асф Волей-бек. Қорахонийлар давлатининг бошқарув тизими маҳаллий ҳудудий бошқариш тартибига асосланган. Хонлик ҳудудлари ниҳоятда бепоён бо’лганлигидан, ҳар бир йирик ҳудуд ёки вилоят элоқхонлар (маҳаллий ҳукмдорлар) томонидан нисбатан мустақил тарзда идора қилинган (масалан, Самарқанд, Бухоро, Еттисув ва бошқ.). Элоқхонлар тегишли миқдордаги йиллик хирож ёки то’ловларни марказий ҳокимият ҳукмдори - Тамг’ачхонга юбориб, амалда о’з мулкларини мустақил бошқарганлар. Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмронлиги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазиятда, турли сулолавий урушлар, зиддиятли жараёнлар гирдобида кечган. Айниқса хонликнинг муҳим ҳаётий марказлари ҳисобланган Самарқанд, Бухоро, Балх ва Термиз каби жойларни қо’лга киритиш учун салжуқийлар, қорахитойлар билан ко’п бор уруш ҳаракатлари олиб борилган.
Қорахонийлар давлати ХИИ асрда
Хусусан, салжуқийларнинг со’нгги подшоҳи Султон Санжар (1118-1157) Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмдори Арслонхон (1102-1130)нинг заифлашиб қолганлигидан ва маҳаллий руҳонийлар фитнасидан фойдаланиб, Самарқанд ва унинг атрофларини босиб олади. Шундан со’нг Қорахонийлар сулоласига мансуб маҳаллий хонлар амалда Султон Санжарга тобе бо’либ қоладилар. Бироқ ко’п о’тмай бу ҳудудлар янгидан шарқдан бостириб келган Қорахитойлар та’сирига тушиб қолади.Фақат 1211-йилга келиб, я’ни Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммад (1200-1220) даврида Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги расмий бошқаруви бутунлай барҳам топади. Қорахонийлар даврида Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бир қатор муҳим о’згаришлар юз беради. Биринчидан, Қорахонийлар о’лкани забт этгач, бу ерда ко’п асрлардан буён ҳукм суриб келган ерга эгалик қилишнинг муҳим шакли – деҳқон мулкчилигини тугатиб, бу мулкларни давлат тасарруфига оладилар. Бу мулклар о’з навбатида қорахонийларга тобе бо’лган содиқ амалдорлар, ҳарбий лашкарбошилар, давлат хизматчилари ёки уларга ён босган юқори руҳонийлар, дин пешволарига мулк қилиб берилади. “Деҳқон” тушунчаси шундан бошлаб амалда ерни ишловчи, унда меҳнат қилиб кун кечирувчи ижтимоий тоифа мақомига ко’чди. Иккинчидан, Қорахонийлар даврига келиб ер-мулкка эгалик қилишнинг “иқто’” ва иқтодорлик муносабатлари янада чуқур илдиз отади. Иқтодорлар о’з тасарруфидаги ҳудудларда яшовчи аҳолидан олинадиган солиқлар эвазига катта даромадлар олганлар. Учинчидан, О’рта Осиё ҳудудларининг Қорахонийлар давлати таркибига о’тиши ерли аҳоли этник таркибида ҳам муҳим о’згаришларни вужудга келтиради. Қорахонийлар ҳокимиятининг бу ҳудудга ёйилиши айни замонда шарқий ҳудудлардан туркий қавмлар, элатларнинг бу ерларга келиб, о’рнашиб, о’троқлашувига сезиларли та’сир ко’рсатади. Бу эса, шубҳасиз, о’збек халқининг этник шаклланиш жараёнига та’сир этади. Айни чог’да туркий тилнинг исте’мол доираси то’хтовсиз кенгайиб борди. Шу билан бирга бу тилнинг маҳаллий халқ, элатларнинг адабий тили сифатидаги мавқеи ва мақоми ҳам таркиб топиб борди. Го’зал ва нафис қадимги туркий, я’ни эски о’збек адабиётининг юксак бадиий намуналари ҳисобланган Маҳмуд Қошг’арий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакийларнинг бетакрор ижодиёти бунга ёрқин далил бо’ла олади.
|
Қорахонийлар сулоласи | ||||||
| ||||||
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |