Қордай (қозоқча: Қордай, 1995-йилгача Георгиэвка) — Қозоғистон Республикасининг Жамбул вилояти, Қордай туманидаги қишлоқ ва туманнинг маъмурий маркази. Шунингдек, иқтисодий, маданий марказ бўлиб, Қўрдай қишлоқ округининг ягона аҳоли пункти ҳисобланади. КАТО коди — 314830100[2]. Қишлоқ Чу (Шу) дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган бўлиб, ўрта оқимдан қозоқ-қирғиз чегараси ўтади. Қишлоққа кираверишда Чу дарёси орқали ўтувчи А-2 автомагистрал кўприги ёнида, Бишкекдан Олма-Отагача бўлган йўлда (тахминан 20 км), шунингдек, Бишкекдан Шу (Чу) шаҳрига борадиган чегара пости жойлашган (Қордай қишлоғидан 100 км. узоқликда).

Қордай

қозоқча: Қордай
қишлоқ
Мамлакат Қозоғистон
Вилоят Жамбул вилояти
Туман Қордай (туман)
Асос солинган 1893
Аввалги номлари 1995-йилгача Георгиэвка
Маркази баландлиги 631 м
Аҳолиси
 (2019)
25 507[1]
Миллий таркиб қозоқлар, руслар, қирғизлар, корейслар, еврейлар, Азарбайжонлар, дунганлар, ингушлар, татарлар, немислар, чеченлар, ўзбеклар, украинлар ва бошқалар
Вақт минтақаси УТC+5:00
Телефон коди +772636
Почта индекс(лар)и 080400 — 080404
Автомобил коди 08 (Ҳ)

Аҳолиси

Сўнгги 7 йил ичида ёшларнинг Олма-Ота каби йирик шаҳарларга кўчиши кузатилган. Бу, биринчи навбатда, иш ўринларининг етишмаслиги билан боғлиқ. 2011-йилда қишлоқ аҳолиси 29644 кишини (18199 қозоқ, 8692 рус, 2773 бошқа миллат) ташкил қилган[3]. 2019-йил бошида қишлоқ аҳолиси 25507 киши (12280 эркак ва 13227 аёл) бўлган.

Иқтисодиёти

Совет даврида қишлоқ иқтисодиёти саноатининг тез ўсиши бошқаларидан ажралиб турган. Бир неча терини қайта ишлаш сехлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи заводлар қурилган. 1990-йилгача қишлоқда кинотеатр фаолият юритган. Ҳозир қишлоқда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, савдо ва транспорт хизматлари кўрсатиш жадал ривожланмоқда. „ҲасанҲалол“, „Қордай корм“ каби бир қанча паррандачилик корхоналари мавжуд. 2014-йилда Қордайда қишлоқ хўжалиги тузилмалари ва савдо ривожлангани боис тадбиркорлик субектлари кўринишидаги кўплаб корхоналар очилди. Қишлоқ марказида машҳур тадбиркор Бауржон номидаги бозор ҳам бор. Бундан ташқари, 2015-йилда Флагман супермаркети очилган. 2016-йилда иккинчи супермаркет очилган, унга Шуғла номи берилган. Агар қўрдайликлар ва уларнинг айни вақтдаги меҳнатини ҳисобга оладиган бўлсак, уларнинг аксарияти давлат ишида ишлайди. Чунки Қўрдай вилоятнинг маъмурий маркази бўлгани учун ва қўрдайликлар давлат ишида ишлаётгани учун катта-кичик корхоналарда ишчилар сони жуда кам. Қордайда чта хусусий мактаб мавжуд.

Оммавий ахборот воситалари

Қишлоқда „Қордай шамширағи“, „КордайНеwсWеэк“ ва „Тадбиркор ва истеъмолчи ахборотномаси“ каби бир қанча интернет ва босма газеталар, сайтлар мавжуд.

Тарихи

Георгиэвка қишлоғи 1892-йилда рус кўчманчилари томонидан ташкил этилган. Инқилобгача қишлоқда Трактовая деб аталган битта кўча бор эди. Аҳоли пункти 1995-йилда ҳудуднинг тарихий номи[4] бўлгани учун Қордай деб ўзгартирилган, у ўз навбатида буюк қозоқ ботири номи билан аталган. Совет Иттифоқи Қаҳрамони Александр Романютин (1924 — 2006) ушбу қишлоқда туғилган. 2016-йилда қишлоқнинг шарқий қисмида ҳарбий шаҳарча қурилган.

Адабиётлар

  • Кордай // Казахстан. Националная энсиклопедия (рус.). — Алмати: Қазақ энсиклопедияси, 2005. — Т. ИИИ. — ИСБН 9965-9746-4-0. (CC БЙ-СА 3.0)

Манбалар

  1. ↑ „Численность населения Республики Казахстан по полу в разрезе областей, городов, районов, районных центров и поселков на начало 2019 года“. Комитет по статистике Министерства национальной экономики Республики Казахстан. 13-июн 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-ноябр 2019-йил.
  2. ↑ „База КАТО“. Агентство Республики Казахстан по статистике. 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Қордай ауданы бойынша халық саны және құрамы туралы мәлімет“. 2015-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-сентабр 2015-йил.
  4. ↑ „История Кордайского района на сайте Акимата“.