Қори Ҳикматуллоҳ (2018-йил 5-апрелда вафот этган) миллати ўзбек, исломий жангари ва Афғонистондаги Ироқ ва Шом Ислом Давлати қўмондони бўлиб хизмат қилган. У ўзининг асосий амалиёт базасини Жўзжон вилоятининг Дарзаб ва Қуш Тепа туманларида ўтаган, шунингдек, у ИШИД таъсирини Форёб ва Сарупул вилоятларигача кенгайтирган.

Биографияси

Қори Ҳикмат Ўзбекистонда таваллуд топган. Айрим манбаларда унинг Ўзбекистон исломий ҳаракати асосчиси Тоҳир Йўлдошнинг ўғли эканлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилади.

Қори Ҳикмат узоқ вақт давомида Жўзжон вилоятида Толибон қўмондони, шунингдек, ушбу ҳаракатнинг Дарзаб туманидаги соя губернатори бўлиб фаолият олиб борган.

2015-йилнинг ноябр ойида Қори Ҳикмат бир аёлни зинода айблаб, уни тошбўрон қилиб ўлдиртирмоқчи бўлади, аммо вақтида ушбу ҳаракатнинг олди олинади. Айнан шу воқеа унинг Толибон томонидан „шафқациз фаолияти“ учун ҳайдалишига олиб келади[1].

2016-йилнинг октябр ойида Қори Ҳикмат Ироқ ва Шом Ислом Давлати сафига қўшилади ва камида 200 нафар қуролли кишига қўмондонлик қилади[2]. Шундан кейин қисқа муддат ичида Қори маҳаллий Толибонни мағлуб этиб, Қуш Тепа туманига кўчиб ўтади[3].

2017-йилда Сар-э-Пул вилояти губернатори Қори Ҳикмат ушбу вилоятда кишиларни ишга ёллаш вазифаларини бажариш ишлари кучайтираётганини айтади.

Ўлими

Қори Ҳикмат 2018-йилнинг 5-апрелида Форёб вилоятининг Бал Чираг туманидаги Хаважа Араб қишлоғида Америка Қўшма Штатлари ҳаво ҳужумида ҳалок бўлади[4][5].

Манбалар

  1. ↑ Тамкин, Ҳамид. „Жаwзжан элдерс саве wоман фром Талибан стонинг“. Пажҳwок (2015-йил 12-ноябр). Қаралди: 2019-йил 3-июл.
  2. ↑ Расмуссен, Суне Энгел. „Сих Ред Cросс wоркерс ин Афгҳанистан киллед ин амбуш“. Тҳе Гуардиан. Гуардиан Неwс & Медиа Лимитед (2017-йил 8-феврал). Қаралди: 2019-йил 3-июл.
  3. ↑ Али, Обаид. „Қари Ҳекмат'с Исланд: А Даэш энcлаве ин Жаwзжан?“. Афгҳанистан Аналйсц Нетwорк (2017-йил 11-ноябр). Қаралди: 2019-йил 3-июл.
  4. ↑ Шализи, Ҳамид. „Афгҳан аир стрике киллс Исламиc Стате cоммандер“. Реутерс (2018-йил 7-апрел). Қаралди: 2019-йил 3-июл.
  5. ↑ Ламотҳе, Дан. „Сениор ИСИС леадер киллед ин нортҳерн Афгҳанистан, ҳигҳлигҳтинг шифтинг милитант аллегианcес“. Wашингтон Пост (2018-йил 9-апрел). Қаралди: 2019-йил 3-июл.