Қорин пардаси - одам ва ҳайвонлар қорин бўшлиғи деворларини ички томондан қоплаб, унинг ичидаги аъзоларни ўраб турадиган юпқа сероз парда. Қорин пардасининг ташқи қавати мезотелийдан ҳосил бўлиб, бирикти-рувчи толали тўқима эса унинг асосини ташкил этади. Қорин пардаси ички аъзоларни ўраб турувчи виссерал варақ ва қорин деворини ўраб турувчи парие-тал варақдан иборат. Нормал ҳолатда вараклар ўртасидаги бўшлиқда сероз суюқлик бўлади. Қорин пардаси шу суюқлик билан намланиб тургани учун қорин бўшли-ғидаги аъзолар бирбири билан ишқаланмайди. Қорин пардасининг ташқи бўшлиғида ёғ тўқималари, буйрак, буйрак усти бези ва сийдик йўли жойлашган. Қорин пардаси бу аъзоларни фақат олдинги юзасинигина қоплаб туради. Ички аъзолар Қорин пардаси билан ҳар томонлама (интра-перитонеал), учала томондан (мезо-перитонеал) ёки бир томонлама (экстраперитонеал) ўралиши мумкин. Қорин пардаси ичаклар учун тутқичлар ҳосил қилади; улар оралиғида ёғ тўқималари, лимфа тугунлари ва қон томирлар жойлашган. Қорин пардаси қорин бўшлиғидаги аъзолар олдида ёғ қатлами — чарвинт ҳосил қилади. Қорин пардаси ҳужайралари ҳимоя хусусиятига эга бўлиб, улар баъзи касалликлар (аппендицит, меъда ярасининг ёрилиб кетиши ва бошқалар) да ҳамда операцияларда қорин бўшлиғига тушган микробларни нобуд қилади. шикастланишларда, айрим операциялар (мас, аппендицит) кечиктирилганда Қорин пардасининг яллиғланиши — перитонит кузатилади.Қорин парда ичаклар учун тутқичлар ҳосил қилади. Қорин парда бошлиғида жойлашган ингичка ичак сероз парда билан атрофлича ўралган бўлиб унинг орқа томонидаги ичак тутқич илдизи радих месентери қорин бўшлиғининг орқа деворига бориб ёпишади.

То'лиқ мақола: уз:Қорин парда