Qorixona
Қорихона — мусулмон ўқув юртларининг бир тури. Унда қорилар тайёрланган. Дастлаб араб мамлакагларида, кейинчалик Ўрта Осиёда пайдо бўлган. Қорихоналар, одатда, мактабхоналар қошида ва катта мозорлар ёнида очилган. Қорихонага мактабхонани тугатган 10 ёшдан катта ўғил болалар қабул қилинган. Қорихоналар хусусий бўлиб, домлалар даромади болалар ҳисобига бўлган. Қорихонада болалар 3—4 йил ўқитилган. Ўқиш жумадан ташқари ҳар куни эрталабдан кечгача давом этган. Диний байрам кунлари машғулотлар тўхтатилган. Қорихоналарда, асосан, Қуръон суралари ёдлатилган. Қуръондаги барча сураларни ёд айта оладиган бола қорихонани тугатган ҳисобланган. Ўрта Осиёда, айниқса, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қўқонда қорихоналар кўп бўлган.
Айрим ҳужжатларда қорихонани мадраса сўзи билан ифодаланиш ҳоллари учрайди[1].
Манбалар
- ↑ Жуманазар 2017, с. 54.
Адабиётлар
- Жуманазар А.. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |