Qorjontov
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Қоржонтов — Ғарбий Тяншан тоғ системасидаги тизма. Асосан, Қозоғистон Республикаси Жанубий Қозоғистон вилоятида, фақат ғарбий қисмининг жанубий ён бағри Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятига киради. Жануби-ғарбдан шимоли-шарққа чўзилган. Ўртача баландлиги марказий қисмида 2000 м, жануби-ғарбида 700-800 м. Энг баланд жойи 2823 м (Мингбулоқ чўққиси). Жануби-ғарбда Қ. пасая бориб Қорачатов қирига айланади. Бу ерда Ўзбекистон билан Қозоғистон чегарасида Қ.нинг эни 30-40 км. Қ. шимоли-шарқий йўналишда 90 км давом этиб, Угом тизмасининг ўрта қисмига бориб тақалади. Тизманинг жануби-шарқий ён бағри қисқа ва тикроқ, сойлар билан чуқур кесилган. Шимоли-гарбий ён бағри Келес дарёсининг чап ирмоқлари билан кесилган. Қ.нинг катта қисми палеозой даври вулқон жинслари, қумтош, сланец, конгломератлардан ташкил топган. Баъзи қисмларида девон ва тошкўмир даврлари оҳактошлари ва доломитлар тарқалган бўлиб, уларда карст релеф шакллари (каррлар, карст воронкалари, шахталар, ғорлар) ҳосил бўлган. Қ.нинг ён бағирлари ҳар хил ўтлар билан қопланган. Ён бағирларини кесиб ўтган чуқур водийларда қорақарағайзорлар, 1400-2000 м баландликларда ёнғоқзормевазорлар учрайди. Қ.дан шимоли-ғарбда Жузумсой, Қизилотасой, Уясой, Қоржонсой, Оқпарак, Кўкпаксой ва бошқа, жанубий ва жануби-шарққа Ургуцой, Қизилсув, Чилмай-рам, Оқтош, Озодбош, Товоқсой ва бошқа дарёлар оқиб тушади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |