Qoshiqburun
Қошиқбурун (лот. Платалеа леуcородиа) – лайлаксимонлар туркумининг ибислар оиласига мансуб қуш. Платалеа сўзи лотин тилидан бўлиб , кенг деган маънони англатади, леуcородиа сўзи эса қадимги юнонча леукеродиос қошиқ деган маънони англатади.
| Қошиқбурун | ||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||
| ||||||||
| Платалеа леукородиа | ||||||||
Систематикаси
Қошиқбурунларнинг митохондриал ДНКсини ўрганиш шуни кўрсатдики, улар роял споонбилл ва блаcк-фаcед споонбилл турларининг таксони ҳисобланади[1].
Қошиқбурун учта кичик турга бўлинади[2]:
П. л. леуcородиа – Cарл Линнаэус томонидан 1758-йилда фанга киритилган, Сан-Марино оролларидан топилган.
П. л. балсаcи – Рене де Науроис ва Роух томонидан 1974-йилда фанга киритилган, Мавритания яқинидаги ороллардан топилган.
П. л. арчери – Осcар Неуманн томонидан 1928-йилда фанга киритилган, Қизил денгиз ва Сомали қирғоқларидан топилган.
Осиёдаги қушлар баъзан П. л мажор номи билан ҳам аталади.
Тавсифи
Уларнинг танасининг узулнлиги асосан 80 см, вазни эса 1,5 кг гача бўлади. Тумшуғи сариқ, ясси, учи қошиқсимон кенгайган. Оёғи қора, пат ва парлари оқ, гавдасининг пациз жойлари сариқ. Вояга етган индивидларининг бошида кокили бор. Дарёларнинг қуйилиш жойларида, кўллардаги қамишзорларда колония бўлиб яшайди. Қамишлар орасига, камдан-кам тол, жийда дарахтларига уя қуради. 3—5 та тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси навбат билан 24—25 кун босади. Полопонлари июн – июл ойларида уясидан учиб чиқади. Қошиқбурунларнинг тожлари кўпайиш мавсумида тикка бўлади. Африкадаги қошиқбурунлар Евроосиёдаги қошиқбурунлардан юзи ва оёқлари қизил, тожи эса бўлмаслиги билан фарқ қилади.
Қошиқбурунлар асосан сайрашмайди. Ҳатто уларнинг кўпайиш мавсумида ҳам вақти-вақти билан шунчаки чуқур хириллаб қўяди ва деярли овоз чиқаришмайди.
Озиқланиши
Улар асосан сув ҳашаротлари, моллюскалар, тритонлар, қисқичбақасимонлар, қуртлар, зулуклар, қурбақалар, майда балиқлар билан озиқланишади. Шунингдек, улар яна сув ўтлари ёки сув ўсимликларининг кичик бўлакларини истеъмол қилиши мумкин[3]. Улар майда балиқ ва қисқичбақаларни ейиши давомида уларнинг ортиқча қисмларини тумшуғининг ён томонидан чиқариб ташлашади[4].
Тарқалиши
Бу тур Европа, Осиё ва Африкада кенг тарқалган. Европа ғарбида Буюк Британия ва Португалиядан тортиб шимолда Дания ва шарқда Болқон ва Қора денгизгача чўзилган масофада улар истиқомат қилишади. Осиёда у материкнинг марказий қисмида, Қора денгиздан Корея ярим оролигача, шунингдек Қувайт, Ироқ, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланкада ва Ўзбекистоннинг асосан Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларида кенг тарқалган. Африкада у маҳаллий Мавритания қирғоқларида, Қизил денгиз ва Аден кўрфази соҳилларида кўпаяди. Осиёнинг иссиқ ҳудудларида, Африка ва Пиреней ярим оролида кўпаядиган қушлар билан солиштирганда, улар асосан ўтроқ тарзда ҳаёт кечирадига қушлари ҳисобланади ёки фақат маҳаллий даражада қисқа масофаларга учиб ўтишади. Улар қишлаш учун асосан Африканинг шимолий ярмига ёки Осиёнинг илиқроқ қисмларига учиб кетишади. Бироқ, баъзи турлари қишда Буюк Британия, Пиреней ярим ороли, Франсия, Ўрта ер денгизи ва бошқа Европа ҳудудларида қоладилар[5].
Қизил китобга киритилиши
1960-йилларда, Қорақалпоғистондаги Оролбўйи ҳудудларида кенг тарқалган бўлиб, ҳозир кўплаб яшаш жойларидан йўқолиб кетган. Амударё делтасида 200 жуфтгача, Фарғона водийсида 50 га яқин, Арнасой кўлларида 50 жуфт, Аму-Бухоро ва Қарши каналларида 100 жуфтга яқин уя қуради. Овлаш тақиқтанган. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган[6].
Манбалар
- ↑ „"Молеcулар пҳйлогенй оф тҳе споонбиллс (Авес: Тҳрескиорнитҳидаэ) басед он миточондриал ДНА".“.
- ↑ „"ИОC Wорлд Бирд Лист (в 7.2)".“.
- ↑ „"Платалеа леуcородиа".“.
- ↑ Аттенбороугҳ, Д. 1998 Тҳе Лифе оф Бирдс. ББC боокс
- ↑ „Споонбилл". РСПБ. Ретриэвед 21 Май 2022.“.
- ↑ „Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қушлар рўйхати“.