Қосим Шабанович Ахмиров (татарча: Касыйм Шабан улы Әхмиров; 1923-йил, 24-январ — 1951-йил 6-июн) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (17.10.1943).

Қосим Ахмиров
Файл:Қосим Ахмиров.жпг
Асл исми татарча: Касыйм Шабан улы Әхмиров
Таваллуди 24-январ 1923-йил
Дергачевский тумани, Саратов вилояти
Вафоти 6-июн 1951-йил(1951-06-06)
(28 ёшда)
Белогорск, Амур вилояти
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари пиёда аскарлар
Хизматдаги йиллари 1942-1944-йиллар
Унвони Sovet gvardiyasikatta leytenant
Ҳарбий  қисм 383-ўқчилар полки, 121-ўқчилар дивизия, 60-армия, Марказий фронти
Қўмондонлик қилган Взвод
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари

||

||

Ҳаёти

Қосим Ахмиров 1923-йил 24-январда Алтата (ҳозирги Саратов вилояти Дергачевский тумани) татар қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1934-йилда у оиласи билан Қозоғистоннинг 62-сонли Красновский совхозига кўчиб келади. У ерда рус мактабида таълим олган. Маълумоти тўлиқсиз ўрта, 1941-йилда 7-синфни тугатди[1].

1942-йил 23-мартда Ўзбекистон ССР Қашқадарё вилоятининг Китоб туман ҳарбий комиссарлиги томонидан Совет Армия сафига чақирилди. 1942-йил 15-апрелдан 1942-йил 1-июлгача Воронеж фронтининг кичик лейтенантлар курсларида ўқиди. 1942-йил 1-июлдан ўқчи взводи қўмондони. 383-ўқчилар полкининг ўқчи взводи қўмондони (121-ўқчилар дивизияси, 60-армия, Марказий фронти) Қосим Ахмиров 1943-йил сентябрда Украина ССРнинг Суми вилояти, Конотоп шаҳрининг шарқида бўлиб ўтган жангларда алоҳида жонбозлик кўрсатади[2].

Чумаково қишлоғи учун кечган жангда, ўқчилар ротаси командири ҳалок бўлади, Қосим Ахмиров рота бошқарувини қўлга олди ҳамда жангчиларни ҳужумга кўтарди ва жанговар вазифани шараф билан бажарди[3].

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1943-йил 17-октябрдаги фармони билан „Фронтда немис-фашист босқинчиларига қарши курашда қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги ҳамда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“, кичик лейтенант Қосим Шабанович Ахмиров Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Венгриядаги жанглар тугагач, Қосим Ахмиров Венгриянинг Секешехервар шаҳрида комендант ёрдамчиси бўлган. 1945-йил ноябрда у офицерлар малакасини ошириш курсларини тугатди. 1946-йил сентябр ойидан бошлаб гвардия катта лейтенант Қосим Ахмиров захирага чиқарилди. У Ўзбекистон ССРнинг Қашқадарё вилояти Шаҳрисабзга қайтиб келди. Шаҳрисабз консерва заводида ишлаган[4].

Қосим Ахмиров 1951-йил 6-июнда Амур вилояти Белогорск шаҳрида хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида вафот этди.

Хотираси

Погодаэводаги (ҳозирги Бейбицҳилик Ғарбий Қозоғистон вилояти) ўрта мактабга Қосим Шабанович Ахмиров шарафига ном берилди.

Манбалар

  1. ↑ Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воэниздат, 1987. — Т. 1 /Абаэв — Любичев/. — 911 с. — 100 000 экз. — ИСБН оц., Рег. № в РКП 87-95382.
  2. ↑ wар-ҳероэс.уз. „АХМИРОВ ҚОСИМ СҲАБАНОВИCҲ“.
  3. ↑ подвигнарода.ру. „Ахмиров Касим Шабанович 1923г.р.“.
  4. ↑ wарҳероэс.ру. „Ахмиров Касим Шабанович“.