Qosim Shayx
Қосим шайх Хонақоҳий (Шайхи Азизон) (ХВ аср боши, Кармана, Бухоро хонлиги — 1578-йил) — тасаввуф тариқатининг йирик намояндаси, шайх. Абдуллахон ИИнинг пири. Қосим шайх тасаввуфнинг жаҳрия сулукига мансуб. Унинг камолга етишида Шайх Худойдод Валийнинг таъсири катта бўлган.
| Қосим Шайх Азизон | |
|---|---|
| Таваллуди |
ХВИ аср боши Маржонхотун қишлоғи, Кармана |
| Вафоти |
1578-йил Кармана |
| Фуқаролиги | Бухоро хонлиги |
| Касби | Диний уламо |
Шайбонийлар сулоласининг вакиллари Искандархон, унинг ўгли Абдуллахон ИИ ва укаси Рустам Баҳодирхон ибн Жонибек Султон ва бошқаларга Қосим шайхнинг таъсири кучли бўлган. „Абдулланома“ асарида ёзилишича, Қосим шайх шайбоний султонлар ўртасидаги ўзаро урушларни тўхтатиб, Туркистонни ягона давлатга бирлаштириш ғоясини олдинга сурган ҳамда бу йўлда қатъий сиёсат юритаётган Абдуллахон ИИни фаол қўллаб-қувватлаган. У шайбоний султонларни бир неча марта ўзаро яраштирган ва сулҳ тузишга эришган (1554, 1558, 1569 ва бошқалар). Абдуллахон ИИ ҳокимият тепасига келгач (1557), Карманада шайх учун муҳташам хонақоҳ қурдирган (1558).
Қосим Шайх Азизон ХВИ аср бошларида Кармананинг Маржонхотун (баъзи манбаларда Маржонхотир) қишлоғида туғилган. Маржонхотун қишлоғида Қосим Шайхнинг экин экиладиган 20 танобдан ортиқ ери бўлган. Бухоро ва Самарқанд мадрасаларида таҳсил олган. Мавлоно Вали Азизон Кўҳизорий ҳамда Шайх Худойдотлардан тариқат илмини ўрганган. Қосим Шайх талабалик давридан бошлаб устози Мавлоно Валининг умри сўнггигача иззат-икром кўрсатган. Мавлоно Валий ҳам тез-тез Самарқанддан Карманага келиб турган.
1551-йилда Тошкент ва Туркистон ҳокими Наврўз Аҳмадхон кўп сонли қўшин билан Миёнқол ва Офаринкентга юриш қилади. Хабарни эшитган Абдуллахон ИИ нинг отаси Искандархон ҳам бошқа беклар қатори Андхуд ва Шибирғон томонга қочади. Ўша пайт 17 ёшга тўлган Абдуллахон ИИ Қосим шайх ёрдами билан Кармана қал‘асини ҳимоя қилишга киришади. 12 кунлик қамалдан сўнг ҳам Наврўз Аҳмадхон ниятига етолмайди. Қалъада Қосим шайх ҳам борлигини эшитгач, Абдуллахон ИИ билан сулҳ тузиш ниятини э‘лон қилади ва ортига қайтиб кетади[1]. 1551-йилда тузилган ушбу Кармана сулҳи Қосим шайх обрўсини кўтариб юборади.
Қосимшайх умрининг охирларини Карманадаги хонақосида ўтказган. Яссавий тариқатини мавқейини яхшилаш ва Карманани тасаввуф марказига айлантиришга э‘тибор қаратади.
Қосим Шайх Азизон 1578-йил 80 ёшида вабо касаллигидан вафот этган. Жасади ўзи қурдирган зиёратгоҳга қўйилади.
Абдуллахон ИИ устози вафотидан сўнг ҳам кўп марта қабрини зиёрат қилган. 1582-йилда Абдуллахон ИИ Самарқанддан қайтишда устози Қосим Шайхни зиёрат этади ва ҳудудни янада ободонлаштириш мақсадида меҳмонхона, зиёратхона, ҳужралар ва қўшимча қурилишларни амалга ошириб, шу ер аҳолисига ош тарқатишни буюради[2].
Замондошлари томонидан Қосим шайхга Ҳазрати Эшон, Қутб ул-авлиё, Шайхи Азизон каби унвонлар берилган.
Манбалар
- ↑ О.Ҳайитова. Карманалик буюк сиймолар ва муқаддас қадамжолар. Тошкент "Янги аср авлоди" 2004 — 34-бет.
- ↑ О.Ҳайитова, Х.Қурбонов. Кармана тарихи. Тошкент "Машҳур-пресс" 2018 — 176-бет. ИСБН 978-9943-51-63-5-9.
Адабиёт
- Ҳофиз Таниш Ал-Бухорий, Абдулланома, 1—2-китоблар, Т., 1999—2000; Ҳасанхожа Нисорий Музаккири аҳбоб, Т., 1993.
- Иноятов С, Тўраев Ҳ., Саидов М., Қосим Шайх Азизон, Т., 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |