Қосим Шоший
Таваллуди Х аср

Қосим Шоший (тўлиқ исм-шарифи Абу Али Ҳасан ал-Қосим ибн Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал Қаффол аш-Шоший; Х аср) — фақиҳ. Қаффол Шошийнинг ўғли. Қосим Шошийдан Хуросон ва Ироқ фақиҳлари таълим олишган. Қосим Шоший „ат-Тақриб фил-фуруъ“ („Фуруъга яқинлашиш“) асари туфайли манбаларда улуғ имомлардан бири сифатида эътироф этилган. Ибн Халликоннинг ёзишича, „бу асар шофиъий мазҳабидаги мўтабар китоблардан бўлиб, кимнинг ҳузурида бу китоб бўлса, бошқасининг ҳожати йўқдир“. Исломшуносликда Қосим Шошийнинг „ат-Тақриб“ асари турли фиқҳий манбаларни ўрганиш ва тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.