Qosim Sorokin
Қосим Сорокин (1899—1938) — ўқитувчи, давлат ва сиёсат арбоби. ЎзССР халқ маорифи комиссари Миллати — татар. Отаси ишчи бўлган. Ўзи Ўқитувчи. 1919-йилдан ВКП(б) аъзоси, 1929-йилдан касаба иттифоқи аъзоси. Маълумоти ўрта, ўзбек, рус тилларини билади.
| Қосим Сорокин | |
|---|---|
| Таваллуди |
1899-йил Уляновск губернияси |
| Вафоти |
1938-йил 4-октябр Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1918—1938 |
Таржимайи ҳоли
Қосим Сорокин 1899-йили декабрида Уляновск губерниясида туғилган. 1921-йилда Шарқшунослик институтида 1 йил ўқиган. 1931—1933-йиллари марксизм-ленинизм курсида ўқиган. 1913—1917-йилларда таътил вақтларида омборхоналарда, идорада ишлаган. 1918-йил ўзбек совет бошланғич мактабда ўқитувчи, 1918—1920-йилларда Фарғона вилоят халқ маорифи бўлимида йўриқчи. Вилоят мусулмонлар бюроси тарғибот-ташвиқот бўлими мудири, „Янги шарқ“ газетасида, вилоят сиёсий бўлимида ахборот бўлими бошлиғи, уезд-шаҳар партия комитетида тарғибот-ташвиқот бўлим мудири вазифаларида ишлаган. 1921-йилда Қўқонда чиқаётган „Меҳнат байроғи“ газетаси мас’ул муҳаррири бўлиб хизмат қилган. 1922—1929-йилларда Тошкентда „Турк РОСТА“да ташкилотчи, „Қизил байроқ“ газетасида ва қатор нашрларда муҳаррирлик қилган. 1923—1924-йилларда „Озод Бухоро“ газетасида мас’ул муҳаррир бўлган. 1924—1926-йилларда Москвада ВКП(б) Марказий Комитети матбуот бўлими йўриқчиси вазифасида ишлаган[1].
1926—1929-йилларда Самарқандда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетида матбуот бўлими мудири ўринбосари, 1927—1929-йилларда „Қизил Ўзбекистон“ газетасида мас’ул муҳаррир бўлган. 1930—1931-йилларда ЎзКомпартия Марказий комитети матбуот сектори мудири вазифасида ишлаган.
Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети бюроси 1936-йил 13-июнда Қосим Сорокинни ЎзССР халқ маорифи комиссари қилиб тайинлайди. Унинг бу лавозимга лойиқлигини партия ва ҳукумат раҳбарлари Ф.Хўжаев, Д.Ризаев, А.Икромов, А.Каримов, Шариповлар ўз сўзларида таъкидлаганлар[2].
Тошкентга келган СССР Олий суди ҳарбий коллегиясининг 1938-йил 4-октябрдаги сайёр йиғилишида Қосим Сорокин олий жазога ҳум этилган, ҳукм ўша куни ижро этилган. КПССнинг ХХ сездидан сўнг реабилитация қилинган, партиявий стажи тикланган.
Манбалар
- ↑ Ирзаев Б. Қосим Сорокин – ҳам нозир, ҳам қаламкаш // “Қатағон қурбонлари ва уларнинг адабий-бадиий ҳамда публицистик мероси”. Илмий мақолалар тўплами. Тошкент, 2015 — 82-бет.
- ↑ Рустамбек Шамсиддинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. 1-китоб. Тошкент, „Шарқ“ 2012 — 65-бет. ИСБН 9789943004818.