Қосимбей масжиди
Қосимбей масжиди – Озарбайжоннинг Боку шаҳрида жойлашган масжид, тарихий-меъморий ёдгорлик.
| Масжид | |
| Масжид, 2007-йил | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | 23 Ҳазı Асланов кўчаси, Боку, Ясамал тумани |
| Координаталар | 40°22′21″Н 49°49′57″Э / 40.37250°Н 49.83256°Э |
| Бинокорлик санаси | 1892 йил |
| Умумий майдони | 330 м2 (3,600 кв фт) |
| Гумбазлар сони | 1 |
| Гумбазлар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар баландлиги | 31 м (102 фт) |
| Ҳолати | фаол |
Масжиднинг қурилиш ишлари 1896-йилда тамомланган ва 2001-йил 2-августда Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга бўлган кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.
Совет истилоси даврида масжид ташлаб қўйилган, Озарбайжон мустақилликка эришгач, бинодан масжид сифатида фойдалана бошланган.
Масжид ҳақида
Қосимбей масжиди 1892–1896-йилларда Боку шаҳрида қурилган[1]. Бино Ясамал туманидаги 23 Ҳəзи Асланов кўчасида жойлашган. Масжид меъмори Машади Мирза Ғофур Исмоилов бўлиб, Қосимбей томонидан қурдирилган[1].
1928-йил декабр ойида Озарбайжон Коммунистик Партиясининг Марказий Қўмитаси кўплаб масжидлар, черковлар ва синагогаларни дунёвий мақсадлар учун таълим клубларига берилган. 1917-йилда Озарбайжонда 3000 та масжид бўлган бўлса, 1927-йилда бу сон 1700 тага, 1928-йилда 1369 тага, 1933-йилда эса атиги 17 тани ташкил қилган[1].
Озарбайжон мустақилликка эришгач, масжид 2001-йил 2-августдаги 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга ёдгорликлар рўйхатига киритилган. Масжид 1992-йилдан яна фаолият юритишни бошлаган[1]. Ҳозирги кунда Қосимбей жомеъ масжиди давлат рўйхатида[1].
Меъморий жиҳатлари
Масжиднинг умумий майдони 330 м², ички майдони эса 250 м²[1]. Масжид минорасининг баландлиги 31 м[1]. Миноранинг пастки қисми тўртбурчак шаклда бўлиб, эни 2.5 м, баландлиги 6 м. Миноранинг пастки қисмга араб ёзуви билан Қур’он оятлари ёзилган[1]. Масжид 1 та гумбазга эга.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 Азəрбайcан Республикасı Мəсcидлəринин Энсиклопедиясı. Бакı: Бейнəлхалқ Əлҳуда, 2001 — 52-бет. ИСБН 964-8121-59-1 (2021-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган).
Ҳаволалар
Викиомборда „Қосимбей масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.