Пўлат энг кенг қўлланадиган қотишма бўлиб, темирни 0.02-1.7% массали углерод билан аралаштириш натижасида ҳосил қилинади.

Қотишма камида биттаси металл бўлган икки ёки ундан кўп унсурларнинг қаттиқ аралашмасидир. Қотишма металл хоссаларига эга бўлгани билан, таркибидаги моддалардан фарқ қилади.

Бир металлдан ясалган қотишма шу металл хоссаларини яхшилайди. Масалан, пўлат унинг асосий масаллиғи — темирдан мустаҳкамроқдир. Одатда қотишмалар уларнинг масаллиқларини эритиб, аралаштириш натижасида ҳосил қилинади. Қотишмалар машинасозлик, кемасозлик, авиация ва қурилиш саноатларида қўлланади.

Қотишмалар

Кенг миқёсда ишлаб чиқариладиган қотишмаларга қуйидагилар мисол бўлади:

Қотишма номи Таркиби Хоссаси Қўлланилиши
Бронза 80 — 92% Cу
2%Зн
6%Сн, Ал, Пб, Си
Қаттиқ Машина қисмлари, қуроллар, санъат асарлари
Жез 60 — 90% Cу
40 — 10% Зн
Емирилишга барқарор, эгилувчанлиги юқори Машина ишлаб чиқаришда, кимё саноатида, хўжалик буюмлар ишлаб чиқаришда
Мелхиор 70 — 80% Ни
18 — 30% Cу, Фе, Мн аралашмаси
Емирилишга барқарор, кўриниши чиройли ялтироқ Тиббий техника, турмушда қўлланадиган идишлар, заргарлик буюмлари
Дюралюминий 80 — 95% Ал
13 — 1,5% Cу
0,5% Мг
0,5% Мн ва бошқалар
Бардошли, енгил Авиацияда, велосипед қисмлари ва бошқалар
Монел-металл 65 — 70% Ни
30% Cу, Фе, Мн аралашмалари
Емирилишга барқарор, ишқаланишга чидамли Кимё, нефт саноатида, тиббиётда, кема, монета ясашда ишлатилади
Зангламайдиган пўлат 60 — 80% Фе
10 — 20% Cр
8 –20% Ни ва бошқалар
Механик барқарорлик, емирилишга барқарор Хирургия асбоблари, идиш-товоқлар
Нихром Ни, Cр, Фе, Мн Юқори электрли тўсиқ, юқори ҳароратга чидамли Электр қиздириш элементлари

Ҳаволалар