Qovunchitepa
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Қовунчитепа — археологик ёдгорлик (милоддан аввалги ВИ аср — милодий ВИИИ аср ва 15— ХВИ асрларга оид шаҳар харобаси). Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги Куркулдак каналининг чап соҳилида жойлашган. Археолог Г. В. Григорев қазиш ишлари олиб борган (1934— 37), бу ердан кулолчилик ва қурилиш муҳандислигига мансуб буюмлар топилган. Кейинчалик Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти (Ю. Ф.Буряков раҳбарлигида) томонидан ўрганилган (1970, 1976, 1978). Майдони 25 га. Қ. баланд арк (50×50 м), тўғри тўртбурчакли шаҳристон (150×100 м) ва рабоддан иборат. Маданий қатламлар (4—12,5 м қалинликда) Бурганли маданияти ва Қовунчи маданиятига оид меъморликқурилиш қолдиқларидан ташкил топган. Аркнинг остки қатламларида ертўлалар, кулхона, қўлда ясалган дағал сопол идишлар Бурганли даври (милоддан аввалги 6—3асрларга)га тегишлидир. Қазиш натижасида туби юмалоқ, тумшуқли қозонлар, ярим юмалоқ тоғорачалар, юза косалар, туби текис хумчалар топилган. Айрим идишларга қизил, жигарранг ангоб билан кенг чизиқ ёки ромб шаклида нақшлар берилган. Қовунчи даври 2 босқичга бўлинган. Милоддан аввалги ИИ аср — милодий ИИ асрда хом ғишт ва пахсадан истеҳком ҳамда турар жой бинолари қурилган. Милодий 3—ВИИИ асрларда шаҳар ва рабодда ҳаёт анча ривожланган. Моддий маданиятга Сирдарёнинг қуйи қисмида яшаган қад. аҳолининг маданияти катта таъсир қилган. ВИИИ асрнинг 1-ярмида арабларнинг Чочга қилган босқинчилигидан сўнг Қ. ташландиқ ҳолга келган. ХВ—ХВИ асрга келиб, унда ҳаёт қайта тикланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |