Qovurilgan pitssa
Қовурилган пица — тайёрланиши билан фарқ қилувчи пицса турларидан бири. Одатдагидек пишириш ўрнига, қовурилади. Бу турдаги пицса Италия ва Шотландияда жуда машҳур, аммо улар ҳам қовуриш усулига кўра фарқланади.
Италия
Италияда бу пицса Неаполдан келиб чиққан. У хамирдан тайёрланиб, пишлоқ, гўшт ва айрим ҳолларда таъбга кўра кўкатлар билан тўлдирилаган таомни қовуриш йўли орқали тайёрланади. Пицани қовуриш уни духовкада пишириш имконини беради. Бундай амалиёт кўча дўконларида қўлланади. Уларда техник жиҳатдан печкаларни ўрнатиш мумкин эмас.

Шотландия
Ушбу пицса мамлакатнинг кўплаб дўконларида сотилади. У музлатилган ярим тайёр маҳсулот ёки аллақачон пиширилган ҳолда сотилади. Унга масаллиқ қўшилади. Маҳсулотнинг асоси қирсиллаган ҳолга келгунча қовурилиб сўнгра музлатилган нондир. Ушбу таомга қовурилган ёки картошка пюреси, туз, сирка ёки жигарранг соус қўшилиши ҳам мумкин[1][2].
Таом „қарсилдоқ“ бўлиши учун яхшилаб ва узоқ қовурилади. Бироқ, хамирнинг айрим турлари унчалик яхши қовурилмайди. Шотландияда пицса асосан картошка фри билан бирга тортилади[3].
Манбалар
- ↑ Оwен, Жамес. „Деэп-Фриэд Cандй Барс: Сcотланд'с Wорст Фоод?“ (28-декабр 2004-йил). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-январ.
- ↑ Алварез, Лизетте. „Аҳ, Сcотланд! Тҳе Моорс, тҳе Браэс, тҳе Фриэд Пизза“. Неw Ёрк Тимес (7-декабр 2004-йил). Қаралди: 19-июн 2016-йил.
- ↑ Риммер, Симон „Сундай Брунч: Пизза Cрунч Реcипе“. Чаннел 4. 2014-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-август.